• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ортиқхўжаев ходимлари ҳуқуқини поймол қилишда давом этмоқда. Меҳнат инспекцияси ва вазирлик эса томошабин бўлишдан нарига ўтмаяпти

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тонгга қадар давом этаётган сайёр қабуллари, ҳатто унинг ўринбосарларига ҳам малол келаётгани хабар берилганди. Мазкур ҳолат жамоатчиликка ошкор қилингач, Тошкент шаҳар давлат Меҳнат инспекцияси мазкур ҳолатни назоратга олгани, ҳолат юзасидан ўрганиш натижалари маълум қилиниши билдирганди.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Юнусобод тумани «Оқтепа» маҳалласида соат тунги 02:00 га қадар давом этган қабулидан лавҳа.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Юнусобод тумани «Оқтепа» маҳалласида соат тунги 02:00 га қадар давом этган қабулидан лавҳа.
    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Меҳнат инспекциясининг ҳолатни ўрганамиз дейиши шаҳар ҳокимини илҳомлантирдики шекилли, ҳокимлик расмий каналида қабуллар кечаси 02:00 ва ундан кечгача давом этиши ҳам расман эълон қилинадиган бўлди.

    Мазкур вазиятни илғаган журналист ва блогер Муҳрим Аъзамхўжаев шундай ёзади: «Ортиқхўжаев Юнусободнинг ‘Оқтепа’ маҳалласида қабул ўтказди. Қабул соат 21:00 да бошланиб, 02:00 га қадар давом этди. (ҳокимлик қабул вақтини аниқ-тиниқ ёзадиган бўлибди, «хўш, меҳнат инспекцияси, қўлингдан нима келади?», деб ўчакишгандек; соат тунги 2:00 да қонунлар ҳам ухласа керак).

    Ортиқхўжаевнинг матбуот котиби раҳбарлик қилаётган ҳокимлик ахборот хизмати шаҳар ҳокими қонунни бузаётгани ёзилган ҳолатга жавобан қабуллар жамланмаси акс этган видеоролик тайёрлади. Ва гўёки мана қабуллар қонунни бузиб ўтказилаётган бўлса-да, натижаси ҳавас қиларлик дегандек бўлди. Мазкур видеороликка эътибор қаратган журналист Аброр Зоҳидов ҳақли саволни ўртага ташлади: «Ҳоким бу маблағларни қаердан оляпти, қайси қонунчиликка асосан ва қандай тоифага тарқатяпти?». Бироқ, мазкур савол жавобсизлигича қолди.

    «Жамиятимиз жуда қизиқ, тезкор ўзгарувчан. Қонунларга эмас, ҳис-туйғуларга бўйсунувчан. Чиндан ҳам муҳтожга бир лаҳзада уй, ташаббускор ўқитувчига машина, беморга зарур восита, ночорга керакли маблағни шундоққина бериб юбориш катта гап. Лекин ҳоким бу маблағларни қаердан оляпти, қайси қонунчиликка асосан ва қандай тоифага тарқатяпти? Булар энди одатда жавобсиз савол. Ортиқхўжаевнинг нияти яхшилигига шубҳа йўқ, лекин у ўзи билиб ёки билмай пандора қутисини очиб юборди. Ҳокимият атрофи ҳам, бошқа ҳар қандай қабулхоналар ҳам янги ва янги мурожаатчиларга тўлиб кетди. Бу ерда ҳокимликнинг PR хизмати ҳам роликдаги ҳис-туйғуларга зўр бериб, жиддий камчиликка йўл қўйишган – яъни ҳоким ҳар қандай масалани шу онда ҳал қилиб берувчи инсон сифатида тасвирланган. Катта эҳтимол билан бу қабулларда айрим мурожаатлар асослантирилган ҳолда рад этилган бўлиши керак, лекин улар кўрсатилмаган. Янги мурожаатчилар ҳам видеороликни кўришган ва табиий савол билан келишмоқда: ‘Бу лавҳадагиларга берилган экан, нега менга берилмайди?’. Умуман, муаммоси дарҳол ҳал қилинувчилар қандай тамойиллар асосида танлаб олинган? Танланганми ўзи? Агар муаммоларни тизим орқали эмас, батамом ‘ручной’ ечишга ўтилган экан, бундай қабуллар давом этадими, кейингиси қачон ва қаерда бўлади?», дейди журналист Аброр Зоҳидов.

    Журналист ва ҳуқуқшунос, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ҳокимлик ахборот хизмати тарқатган видеороликни олқишлаб, пойтахт ҳокимининг қонунбузилишга қўл ураётгани ҳақида ОАВда ёзилган мақолага муносиб жавоб дея баҳолади.

    Telegram’даги «Каинбек» канали пойтахт ҳокимининг иши назоратга олинганини маълум қилиб, ҳолат текширилишини овоза қилган Тошкент шаҳар давлат Меҳнат инспекцияси хатти-ҳаракатига баҳо бериб, «Айланиб кетай, 20 кундан бери шуни кўрмаяптимикин инспекция?», деганди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қонунни бузиб, тунда қабул ўтказаётганига эътибор қаратганига салкам 20 кун бўлди. Бироқ, ўтган вақт ва фурсат на вазирлик ва на Тошкент шаҳар давлат Меҳнат инспекцияси ўрганиш натижалари ҳақида маълумот бермади. Пойтахт ҳокими эса очиқчасига қонунларни оёқости қилишда давом этмоқда.

    «Дарё»да эълон қилинган дастлабки мақолада Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тундаги қабули ва унда қатнашаётган ҳоким ўринбосарлари, шунингдек масъулларга, айнан шаҳар ҳокимлигидан ташқари бошқа ташкилот ва идора вакилларига ҳам ишдан ташқари ҳамда тунги вақтдаги ишга жалб қилингани учун қўшимча ҳақ тўланиши лозимлиги таъкидланганди. Бироқ, шаҳар ҳокимлиги «Бу қабулларда иштирок этаётган ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш ҳозирча кўзда тутилмаган», дея аниқ жавоб берганди. «Дарё» манбаси мазкур ҳолат ҳалигача ўзгаришсиз қолаётганини, ҳокимлик ходимларини ишдан ташқари ва тунги пайтдаги ишларга жалб қилгани учин қўшимча ҳақ тўламасдан келаётганини айтмоқда.

    Мустақил журналист, публисист Telegram’даги «Сафар» канали админи Нозим Сафаров ҳам мазкур масалага эътибор қаратиб, «Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси ўз назоратига олган ҳолат, унинг ўрганиш натижалари нима бўлди? Ёки ҳалиям ўрганиш тугамаганми?», дея фикр билдирган.

    Шунингдек, у «‘Ҳокимлик қабулларда иштирок этаётган ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш ҳозирча кўзда тутилмаган’, деганди. Ҳозир ҳам шундаймикин? Қонунлар нима дейди ўзи?’, деган саволни ўртага ташлайди.

    Ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев эса мазкур вазиятда Меҳнат кодексининг икки моддасидаги ҳолат яъни иш вақтидан ташқари иш ва тунги вақтдаги ишга жалб қилиш ҳолати борлигини, бунинг учун эса албатта ходимнинг розилиги олиниши кераклигини, шунингдек Меҳнат кодексининг 157- ва 158-моддаларга кўра ходимни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш учун камида икки ҳисса миқдорда, тунги ишга жалб қилиш учун эса одатдаги иш ҳақидан камида бир ярим баравар кўп миқдорда ҳақ тўланиши кераклигини билдирганди.

    «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева ҳолатни шундай баҳолади: «Журналистлар шаҳар ҳокимининг тунги қабуллари юзасидан савол беришаяпти, менинг матбуот котиби сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам жавобим шу — ҳоким меҳнат қонунчилигини бузяпти, аммо одамлар муаммосини ҳал қиляпти».

    Мавжуда Мирзаевнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан тақдимнома тайёрланган бўлиб, ҳолат якунига етказилади ва қонунбузилишга қарши, албатта, чора кўрилади.

    10.05.2022, 13:58   Изоҳ (0)   57096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юнусободда Tracker ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган Cobalt ва инспекторни уриб юбориб, ағдарилди (видео)

    10.05.2022, 12:58

    «Ўзгидромет» 11 майда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    10.05.2022, 12:08

    Навоийда 25 нафар йўловчи бўлган автобус ағдарилиб кетди (видео)

    10.05.2022, 11:42

    Учтепада 30 дан ортиқ ҳоким ёрдамчиси ҳайфсан олди

    10.05.2022, 10:59

    Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Навбаҳор ва Конимех туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    10.05.2022, 10:12

    Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

    10.05.2022, 09:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.