Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Йўловчиларга транспорт хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 7—8 май санасидан бошлаб Тошкент—Шаҳрисабз—Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемир йўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Қатновлар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади:

  • Тошкент—Шаҳрисабз йўналишида қатнайдиган 758-сонли «Афросиёб» замонавий поезди шанба ва якшанба кунлари соат 08:00 да Тошкент марказий вокзалидан;
  • Шаҳрисабз—Тошкент йўналишида қатнайдиган 757-сонли «Афросиёб» замонавий поезди эса Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 15:40 да ҳаракатини бошлайди.
Шу сабабли 7—8 май санасидан бошлаб бугунги кунда Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 760/759-сонли «Афросиёб» замонавий поездларининг ҳар шанба, якшанба кунлари қатнови тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 26 апрель кунги видеоселектор йиғилишида сифатли транспорт-логистика хизматлари йўлга қўйилмаса, туризмни ривожлантириб бўлмаслигини таъкидлаганди. Ўшанда «Ўзбекистон темир йўллари» бир ой муддатда «Афросиёб» тез юрар поездини Шаҳрисабзгача ҳаракатини қайта тиклаши белгиланганди. Мутасаддиларга 1 сентябрга қадар ҳар куни 2 мингдан зиёд сайёҳларга тарихий масканларни айланиб чиқиш имконини берадиган 2 қаватли мунтазам туристик автобуслар қатновини йўлга қўйишга топшириқ берилган эди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар