• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хивадаги тарихий обидаларда нега термитлар кўпаймоқда? Мутахассис билан суҳбат (видео)

    Ўзбекистон Фанлар академиясининг Зоология институти директори Бахтиёр Холматов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда термитлар томонидан кучли зарарланган ҳудудлар ва тарихий обидалар ҳақида маълумот берган эди.

    Унинг қайд этишича, бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган, ЮНЕСКО муҳофазасидаги Ичан-қалъа тарихий ёдгорлик мажмуидаги 33 та тарихий обиданинг ёғоч ўймакорлиги ишланмаларига термитлар жиддий даражада зарар етказмоқда. Жумладан, Жума масжид музейи, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Муҳаммад Иноқ ва тарихий обидалар термитлардан кучли зарарланган.

    Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши курашиш лабораторияси мудири Зафарбек Матёқубов Хивадаги тарихий мажмуаларда термитларнинг кўпайиш сабаблари ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар ҳақида «Дарё» мухбири Миролим Исажоновга интервью берди.

    Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши курашиш лабораторияси мудири Зафарбек Матёқубов

    Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши курашиш лабораторияси мудири Зафарбек Матёқубов
    Фото: «Дарё»

    Зафарбек Матёқубовнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда Ичан қалъада 57 та тарихий обида бўлиб, шундан 33 тасига термитлар зарар етказмоқда.

    «Биз турган мазкур Жума масжидида ҳам термитлар бор. Бу ерда термитларнинг пайдо бўлиши ва кўпайишининг асосий сабаби шуки, ушбу бинога ҳаво кирмайди. Аваллари масжиднинг тепа қисмидан иккита жой очиқ бўлган. Кейинчалик таъмирлаш натижасида бу очиқ жойлар ёпиб қўйилган ва ҳозирги кунда фақат ёруғлик тушиб туради холос. Бино атрофидаги дарчалар ҳам ойна билан беркитилган. Натижада шамоллатиш тизими деярли йўқ бўлган, фақат битта эшик кундузи очиқ туради холос. Аммо ҳаво айланмайди.

    Масжид ичида иккита жойга гуллар экилган. Уларга сув қуйилиши оқибатида намлик яна-да юқори бўлади ва бу орқали термитларнинг кўпайишига қулай шароит яратилади», — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Биология фанлари бўйича фалсафа докторининг айтишича, бу зараркунанда ҳашаротлар асосан баҳор ва кузда кўпаяди.

    «Термитлар кўпайишининг олдини олиш мақсадида бу масжиддаги 213 та устунни ҳар ҳафта мониторинг қилиб борамиз. Кимёвий, биологик ва физикавий усуллар орқали курашяпмиз. Бу усуллар яхши самара беряпти.

    Ичан қалъадаги термитлар мавжуд бўлган 33 та тарихий обидаларда ҳам шамоллатиш тизими йўқ, ҳаво кирмайди. Қисқаси, уларда термитларнинг кўпайиши учун қулай шароитлар туғилган. Шунга қарамай, биз бир қанча усуллар орқали буларга қарши курашяпмиз, олдини оляпмиз.

    ЮНЕСКО ва Инновацион ривожланиш вазирлигига термитлар кўпаймаслиги, намлик миқдорини камайтириш бўйича бир қанча таклифлар билан чиққанмиз. Мисол учун, Жума масжиднинг ёруғлик тушиб турувчи тепа қисмларига шамоллатиш тизимларини жорий қилиш, атрофдаги дарчаларга ҳам вентиляторларни ўрнатиш таклифларини билдирганмиз», — дейди Зафарбек Матёқубов.

    Жума масжидининг ички кўринишидан кадр

    Жума масжидининг ички кўринишидан кадр
    Фото: «Дарё»

    У интервью давомида термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида ҳам гапирди.

    «Бугунги кунда биноларда термитларни масофадан аниқлаш детектори ва сонини бошқарувчи қурилма яратилмоқда. Шунингдек, лаборатория шароитида термитларда касаллик чақирувчи замбуруғларнинг янги штаммларини ажратиб олиш бўйича тажрибалар олиб бориляпти.

    «Калта минор», «Янги турмуш», «Ичан қалъа» каби маҳаллаларда термитлар тарқалишини аниқлаш бўйича маҳалла раислари билан мониторинг олиб бориш режалари ишлаб чиқилди. Хива шаҳридаги «Локоматив» истироҳат боғида дарахтларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш юзасидан илмий изланишлар ҳам қилинмоқда.

    Термитлар

    Термитлар
    Фото: Yandex.uz

    Шуни алоҳида айтиш керакки, термитлар тарқалишининг олдини олиш учун ҳозирда 20 та чумоли турини аниқладик. Бу чумолиларнинг иккита тури термитлар билан озиқланиб, уларга қирғин келтиришини ва танасида замбуруғ сақлашини ўргандик. Термитларда ноқулай шароит юзага келганда бу замбуруғлар ўзларини патогенлик хусусиятини намоён қилиб, термитларда касаллик чақиради. Айни пайтда Жума масжидда термитларга қарши курашиш учун чумолилардан фойдаланганимиз натижасида яхши самарадорликка эришилмоқда», — дейди Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими.

    Мавзуга доир:

    • Маданий мерос агентлиги Ичан-қалъадаги 33 та тарихий обидага термитлар жиддий зарар етказаётганига муносабат билдирди
    • Нукусда уйининг томини термит еб битираётган аёлга омбудсман аралашуви билан вақтинчалик уй ажратилди

    06.05.2022, 07:09   Изоҳ (0)   60192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 8 ойлик чақалоғини 4 минг долларга сотган аёлга суд ҳукми ўқилди

    06.05.2022, 00:58

    Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи чорагида никоҳдан ажралиш ҳолатлари энг кўп қайд этилган ҳудуд маълум қилинди

    06.05.2022, 00:24

    Қибрайда қишлоқ хўжалиги ерларида қурилиш ишларини амалга ошириб, 1,8 млрд сўм зарар етказган шахслар аниқланди

    06.05.2022, 00:12

    Тошкентдаги улкан чойнак, Кремль томон кетаётган «катюша», Европадаги самурайлар. 5 май суратлари

    06.05.2022, 00:05

    Ўзбекистонда 2023 йилдан божхона органи ходимларининг даромадлари ва мол-мулки декларация қилинади

    05.05.2022, 23:59

    Тошкентда фуқаролар яшовчи ҳовли МИБ томонидан 2,6 млрд сўмга аукционга қўйилди

    05.05.2022, 23:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Машҳурлар ҳаяжонни қандай енгади: Зендая, Гарри Стайлс ва Меган Марклнинг шахсий усуллари

    Лайфстайл | 29 июн, 11:30

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40

    “Аср тўйи”: Жефф Безоснинг Венециядаги 50 млн долларлик никоҳ оқшомига 200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрди

    Шоу-бизнес | 29 июн, 10:15

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.