2022 йилнинг биринчи чорагида Россияга 451 001 нафар Ўзбекистон фуқароси кириб келган. Бу ҳақда «Дарё»га Россия чегара хизмати статистикасидан маълум бўлди.
Ўзбекистонликларнинг асосий қисми (365 607 киши) Россияга ишлаш мақсадида келган. 8284 киши ўқишни мақсад қилиб кўрсатган бўлса, яна 1537 киши турист сифатида келган.
Асосий транспорт — самолётлар. Бу йўл орқали Россияга 421 227 ўзбекистонлик келган. Иккинчи ўринда автомобиллар – 29 162 киши. Яна 346 киши пиёда, 266 киши эса поездда Россияга кириб келган.
2021 йил билан солиштирганда сезиларли ўзгаришлар йўқ.
Аввалроқ Ўзбекистонга 2021 йилда қанча мигрант жасади олиб келингани маълум қилинган эди.