Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар, шубҳасиз, Ўзбекистонга таъсир қилади. Бу ҳақда Fitch агентлиги ҳисоботида айтилган.
Хусусан, жорий ҳисоб тақчиллигининг ошиши ва инфляциянинг тезлашиши (нархларнинг ўсиш суръати) кутилмоқда.
Шу боис Ўзбекистоннинг 2022 йилда иқтисодий ўсиши 3,1 фоизгача секинлашади. 2023 йилда ўсиш 4,5 фоизгача тикланиши мумкин, бироқ бу учун Ўзбекистон янги экспорт бозорларини ва йирик лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги манбаларини топиши, ислоҳотлар дастурини давом эттириши керак.
Fitch таҳлилчиларининг фикрича, ҳозирда Ўзбекистоннинг мавқейи барқарор – давлат қарзи паст, иқтисодий ўсиш суръатлари эса юқори.
Шу билан бирга, мамлакат ҳали ҳам чет эл хом ашёсига юқори даражада қарам бўлмоқда, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот эса жуда паст даражасида.
Аввалроқ Ўзбекистонда инфляция 2022 йилда 12,7 фоиз даражага чиқиши тахмин қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)