Январь—март ойларида Ўзбекистонга 54 084 нафар Россия фуқароси келган. Бу ҳақда «Дарё»га Россия чегара хизматининг статистикасидан маълум бўлди.
Россияликлар асосан шахсий мақсадлар учун келган — 25 184 киши. 4311 киши тадбиркорлик, 9130 киши туризм мақсадида келган.
Барча россияликлар мамлакатга самолётда этиб келган.
2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 15 206 киши келган, бироқ бу муддатларни солиштириб бўлмайди, чунки ўша пайтда коронавирус туфайли саёҳат чекловлари амалда бўлган эди.
Аввалроқ россияликларнинг Ўзбекистонга кўчиб ўтишга бўлган қизиқиши кескин ошгани ҳақида хабар берилган эди.