«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб ўйини доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган баҳсда (3:1) пенальтидан унумли фойдаланиб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Бензема жорий мавсум ЕЧЛ плей-офф босқичидаги голлари сонини 10 тага етказди ва 2017 йилда Криштиану Роналду томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади.
34 ёшли ҳужумчи Чемпионлар Лигаси 2021/22 йилги мавсумида 15 та гол урди. Бу мусобақа тарихидаги тўртинчи энг яхши натижа.
Чемпионлар Лигасининг бир мавсуми давомида гол уриш бўйича рекорд Криштиану Роналдуга тегишли. Португалиялик ҳужумчи «Реал» сафида 2013/14 йилги мавсумда 17 та гол урган. Ушбу рекордни такрорлаш учун Бенземага яна 2 та гол керак бўлади.
ЕЧЛ нинг бир мавсумида энг кўп урилган голлар:
1. Криштиану Роналду — 17 та гол, 2013/14 йил;
2-3. Криштиану Роналду — 16 та гол, 2015/16 йил;
2-3. Криштиану Роналду — 16 та гол, 2017/18 йил;
4-5. Роберт Левандовски — 15 та гол, 2019/20 йил;
4-5. Карим Бензема — 15 та гол, 2021/22 йил.
Изоҳ (0)