Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал жавоб баҳсида «Реал» 4 май, чоршанба куни «Манчестер Сити»ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 73-дақиқада «шаҳарликлар»нинг тезкор ҳужумини Риёд Маҳрез гол билан якунлади.
Мадридликлар асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида ҳисобни тенглаштирди: Карим Бенземанинг узатмасидан кейин Родриго дарвозани ишғол қилди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас бразилиялик ҳужумчи дублни расмийлаштирди.
Икки ўйин натижасига тенг ҳисоб қайд этилгач, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. 95-дақиқада Бензема пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа «Реал» икки ўйин натижасига (6:5) кўра, финал йўлланмасига эга чиқди. Манчестердаги ўйин 4:3 ҳисобида инглиз клубининг ғалабаси билан якунланганди.
«Реал» финалда «Ливерпуль»га қарши ўйнайди. Ҳал қилувчи баҳс 28 май куни Парижда бўлиб ўтади.
ЕЧЛ
Ярим финал, жавоб баҳси
4 май, чоршанба
«Реал Мадрид» Испания — «Манчестер Сити» Англия 3:1
Голлар: 0:1 – 73 Марез, 1:1 – 90 Родриго, 2:1 – 90+1 Родриго, 3:1 – 95, пенальти Бензема.«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао (Вальехо, 115), Менди, Модрич (Камавинга, 75), Кроос (Родриго, 68), Каземиро (Асенсио, 75), Вальверде, Бензема (Себальос, 104), Винисиус Жуниор (Васкес, 115).
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер (Зинченко, 72), Ляпорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне (Гундўған, 72), Бернарду Сильва, Родри (Стерлинг, 99), Фоден, Маҳрез (Фернандиньо, 85), Габриэль Жезус (Грилиш, 78).
Огоҳлантиришлар: Ляпорт (9), Модрич (9), Карвахаль (65), Милитао (84), Вальверде (90), Стерлинг (101), Милитао (109), Зинченко (113).
Дастлабки баҳс — 3:4.