«Реал» Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Манчестер Сити» устидан ғалаба қозониб (3:1), финал йўлланмасини қўлга киритди.
Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ўз фаолияти давомида бешинчи марта нуфузли мусобақа финалига йўл олди. Бу борада 62 ёшли мураббий Марчелло Липпи, Алекс Фергюсон ва Юрген Клоппнинг рекордини янгилади.
Бунга қадар италиялик мутахассис «Милан» билан 2003, 2005 ва 2007 йиллар, «Реал» билан эса 2014 йилда финал йўлланмасига эга чиққан. Мазкур финалларда у фақат 2005 йилда «Ливерпуль»га пенальтилар сериясида имкониятни бой берган.
«Реал» 2022 йил 28 май куни «Стад де Франц» стадионида «Ливерпуль»га қарши баҳс олиб боради.