Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Буюк Британия Россия жисмоний шахслар ва компанияларига қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Рўйхатга 63 нафар жисмоний шахс ва компаниялар киритилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг расмий сайтида маълумот берилган.

Фото: DPA

Фото: DPA

ВГТРК бошловчиси Наиля Аскер-Заде, ҳарбий мухбирлар Евгений Поддубний ва Александр Коц, «Роснефть» вице-президенти Михаил Леонтев, Биринчи канал директорлар кенгаши раҳбари Максим Орешкин, «Откритие» банки бошқарув кенгаши раиси Михаил Задорнов Буюк Британиянинг санкцияларига учради.

Шунингдек, ВГТРК, «Камаз» компаниялари ҳамда Геннадий Тимченконинг Volga Group инвестицион компаниясига ҳам тақиқлар қўйилган.

Бундан ташқари Буюк Британия маҳаллий ташкилотларга Россияга бошқарув консалтинги, бухгалтерлик иши ва пиар йўналишларида хизматлар кўрсатишни тақиқлаган.

Украинада уруш бошланганидан кейин Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни 18 марта кенгайтирган. Айни вақтда Бирлашган қироллик рўйхатида 1,4 мингга яқин жисмоний шахслар ва компаниялар мавжуд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар