Европа Иттифоқи бу йил Россия нефтидан воз кечишни таклиф қилганидан сўнг, Европада энергия нархлари кўтарилди. Бу табиий газ ва кўмирга талабни ошириши мумкин. Бу ҳақда эса Bloomberg хабар бермоқда.
Газ, электр энергияси ва кўмир нархи 3 май куни 7 фоиздан ошиб кетди. Европада нефтнинг қарийб 25 фоизи ва газга бўлган эҳтиёжнинг учдан бир қисми Россия ҳисобига тўғри келади.
Санкциялар, жумладан, халқаро SWIFT тўлов тизимидан Россия банкларини узиб қўйиш энергия таъминоти билан боғлиқ хавотирни кучайтирмоқда.
Аввалроқ «Газпром» тўлов шартлари бўйича келишмовчилик туфайли Польша ва Болгарияга газ етказиб беришни тўхтатган эди. Бу эса энергия нархларининг кўтарилиш эҳтимолини янада оширади.
Европа Иттифоқи олти ой ичида Россия нефтини ва йил охиригача қайта ишланган маҳсулотларни тақиқлашни мақсад қилган. Россия нефтини ташиш билан боғлиқ барча хизматлар, шу жумладан, молиялаштириш ва брокерлик ҳам чекловларга дуч келади.
Рус хом ашёсини тезда тўхтатишга қарши бўлган Венгрия ва Словакияга санкцияларни қўллаш учун 2023 йил охиригача рухсат берилади, — дейди Bloomberg.Келгуси ҳафтадан бошлаб электр энергияси бўйича харидорлар орасида кўпроқ тўхталишлар юзага келиши мумкин.
Европанинг иккинчи йирик газ етказиб берувчиси Норвегиядан газ етказиб бериш ошган.
Аввалроқ Европа давлатлари Россия газисиз 6 ой давомида яшай олиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)