News cover

Термиздан Истанбул ва Дубайга авиақатновлар йўлга қўйилади

Сурхондарёнинг Термиз шаҳридан Туркиянинг Истанбул ва БААнинг Дубай шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда президентнинг 1 майдан кучга кирган қарорида белгиланди.

“Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Туризм қўмитаси билан биргаликда 1 ой муддатда Термиз—Истанбул—Термиз, Термиз—Дубай—Термиз, Андижон—Бухоро—Андижон, Тошкент—Бухоро—Сариосиё ҳамда Шаҳрисабз—Урганч—Шаҳрисабз йўналишларида авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича таклиф киритиши лозим.

Авиақатновларнинг узлуксизлиги ҳамда иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида туристик оқими паст бўлган хорижий мамлакатлардан авиақатновларни амалга оширган авиакомпаниялар харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича ҳам таклиф киритиш топширилди.

Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Туризм қўмитаси билан биргаликда 2026 йил якунига қадар туристик шаҳарларда жамоат транспорти қатновлари сонини ошириши лозим. Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари биринчи навбатда йирик туристик йўналишларда инглиз тилида ўрнатилади.

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридан Истанбул ва Дубай шаҳарларига янги авиарейслар йўлга қўйилиши ҳақда 27 февраль куни Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда айтилганди.

2026 йил биринчи чораги якунига кўра, Ўзбекистонга қарийб 3 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, туризм экспорти 1 миллиард 103 миллион долларни ташкил этди. 24 апрель куни президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатда кўплаб тарихий обидалар мавжудлиги, янги ва ноёб туристик масканлар барпо этилаётгани қайд этилиб, соҳа мутасаддилари ва ҳокимлар ҳар бир сайёҳ учун курашиши кераклиги кўрсатиб ўтилганди.

Бугун, 14:46

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: