Lifehacker нашри тақдим этган ушбу рецепт бекажонлар учун янгилик бўлиши табиий. Егуликларни иссиқ ҳамда совуқ ҳолида ҳам дастурхонга тортиш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- қатламали хамир — 2 қатлам 250 граммдан;
- тухум — 2 дона;
- сосиска — 4-6 дона;
- туз.
- Ҳар бир хамир 16 та тўртбурчак шаклида кесиб олинади.
- Патнисга пергамент қоғоз солинади ва уларнинг юзасига хамир бўлаклари териб чиқилади.
- Тухумга бир чимдим туз солиниб, аралаштирилади ва хамир устига суртилади.
- Сосискалар бир хил бўлакда кесилиб, ҳар бир хамир ўртасига қўйилади ва бироз босилади.
- Тахминан 20-25 дақиқа давомида 180 даража печда пиширилади.
Изоҳ (0)