Ўзбекистонга доимий равишда яшаш учун йил бошидан бери 390 нафар одам кўчиб келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Булардан энг кўпи Қозоғистондан — 148 киши. Йил бошидан бери 86 нафар Россия фуқароси Ўзбекистонга кўчиб келган. Кейинги ўринда Тожикистон қайд этилган — 49 киши.
Доимий равишда яшаш учун Қирғизистондан 22 киши келган бўлса, Туркманистон билан бу кўрсаткич 9 нафарга тенг. Шунингдек бошқа давлатлардан жами 76 нафар хорижлик Ўзбекистонга кўчиб келган.
2022 йил биринчи чорагида қайд этилган бу кўрсаткич сўнгги беш йилдаги энг ками бўлди. Ўзбекистонга январь—март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 288 нафар камроқ одам кўчиб келган.
Аввалроқ чет элликлар оқими туфайли Тошкентда уй ижара нархлари 15 фоизга ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)