• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Тошкент яшаш учун қулай шаҳар экан» — қандай қилиб ва нима учун россияликлар Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқда?

    Ўзбекистон дастлаб кўчиш учун машҳур мамлакат эмас эди. Аммо сўнгги ойларда Россия ва Беларусдан 5000-6000 га яқин одам кўчиб келди. Forbes шундай одамлар орасида сўровномалар ўтказди ва уларнинг таасуротларини тақдим этди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Сўровномада қатнашган россияликлар Ўзбекистонни, асосан, авиачипталарнинг нисбатан арзонлиги туфайли танлаган.

    Ўшанда (март ойининг биринчи кунларида) Ўзбекистон умуман машҳур эмас эди, бу мамлакат кўчиш бўйича қўлланмаларда ҳам йўқ эди. Аммо Туркия ва Арманистонга чипталар ҳар бири 50-200 минг рублдан, Ўзбекистонга эса 20 мингдан бўлганлиги сабаб у яхши вариантга айланди, — деб эслайди Skyeng маҳсулот менежери Дмитрий Абрамов.

    PPL Мedia агентлигининг рақамли реклама бўйича мутахассиси Максим Пономарев худди шундай сабаб ҳақида гапиради.

    Дастлаб у рафиқаси билан нисбатан машҳур Арманистон ва Грузияга кўчиш ҳақида ўйлашади. Эр-хотин Россиядан биринчи марта мушук билан учиб кетишга тайёргарлик кўраётганлиги сабабли улар ҳайвоннинг кетиши учун ҳужжатларни расмийлаштиришда бир қатор қийинчиликларга дуч келишади.

    Биз тафсилотларни ўрганиб, ветеринария клиникаларида эмлаш ва муҳрлаш ишларини ҳал этаётганимизда Ереванга чипталар нархи кескин кўтарилганлиги маълум бўлди. Шунинг учун биз МДҲ мамлакатларидаги мавжуд вариантларни саралашни бошладик ва «Аэрофлот»нинг Тошкентга анча арзон чипталарини учратдик, — деб эслайди Пономарев.
     

    Мустақил эмиграция билан боғлиқ асосий қийинчиликлардан бири узоқ муддатли қолиш учун уй-жой қидириш ҳисобланади.

    Максим Пономаревнинг айтишича, меҳмонхонадаги биринчи кунлариданоқ у квартира қидира бошлаган. Аммо мушук қидирувни жуда қийинлаштирган.

    Биз мушугимиз билан жойлашишимиз мумкин бўлган жойлар кам эди, чунки мамлакатга кўплаб муҳожирлар келиши билан уй-жой тобора камайиб борди. Қўшимча равишда рублнинг қадрсизланиши билан бирга нарх ўсди, — дейди у.

    Натижада Пономарев рафиқаси билан москвалик ҳамкасбининг Тошкентдаги квартирасига кўчиб ўтган.

    Фамилиясини айтмасликни маъқул кўрган Skoltech компаниясининг сунъий интеллект бўйича мутахассиси Егорнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда уй ижарага олиш Россиядагидан ҳам қийинроқ. Сабаби республикада эълонлар учун махсус сайтлар йўқлигида деб ҳисоблайди у.

    Фақат маҳаллий OLX эълонлар тахтаси бор. У ерда эса эълонлар бутунлай тартибсиз жойланган. Бу эса охир-оқибат танишларингизга ишониб ёки риелторга пул тўлабгина ижарага уй олишингизга сабаб бўлади, — дейди Егор.

    Нархларнинг ўсиб бораётганига қарамай, Forbes суҳбатдошлари Ўзбекистонда ҳаёт нисбатан арзон эканлигини таъкидлайдилар.

    Маҳаллий «ЯндексТакси»нинг нархи мени қониқтирди. Ҳатто энг ёмон об-ҳавода ҳам шаҳар бўйлаб саёҳат ўртача 150-200 рублдан ошмайди. Жамоат транспорти ва метро ҳам анча арзон, — дейди PPL Мedia’дан Пономарев.

    Яна бир фарқли жиҳати шундаки, пластик карточкалар билан тўлов амалга ошираётганда маҳаллий дўкон эгалари кўпинча харидорлардан картани пештахтага бериб, PIN кодини айтишни сўрашади.

    Сотувчилар доимий мижозларнинг PIN кодларини ёддан билишади. Кўпчилик маҳаллий аҳолини кодлари одатда 1111 экан. Бунга эса ҳатто ижтимоий реклама ҳам қарши, — дейди Егор.

    Бизда ҳатто россияликни PIN код ёзишдан бош тортиши билан аниқлаш мумкин, деган ҳазиллар ҳам бор эди, дея буни тасдиқлайди Spaceborne космик стартапи асосчиси Аҳрор Аъзамов.

    Сўровнома иштирокчилари маҳаллий аҳолини дўстона ва меҳмондўстлиги, мазали ва арзон таомлари, шаҳарлар тозалиги ва тил тўсиқларининг деярли йўқлиги (маҳаллий аҳолининг аксарияти рус тилида гаплашади)ни таъкидлаган.

    Биз жуда хурсандмиз. Бизларни меҳмондўстлик руҳида зиёфатга жалб этиш бўйича маҳалла жамоатчилиги, оддий фаоллар турли ташаббуслар билан чиқди. Telegram’да маърузалар, веб-семинарлар, тармоқ учрашувлари, саёҳатлар, зиёфатлар ва кўп суҳбатлар уйиштирилди. Маҳаллий аҳоли банк картасини қаерда очиш яхшироқлиги ҳақида сабр билан беш юз марталаб ҳам саволларимизга жавоб беришди, — дейди Егор.

    Бироқ кўпчилик хорижликлар Ўзбекистонда яшаб қолишни узоқ муддатли мақсад сифатида кўрмайди. Масалан, Пономарев ёз бошида Туркияга кўчиб ўтишни режалаштирган.

    Бизни Ўзбекистондаги ёзнинг жазирамаси, ҳатто сояда ҳам ҳаво ҳарорати 40-45°C га етиши қўрқитяпти. Интернет билан боғлиқ муаммолар ҳам бор — тўсатдан бир мунча вақт интернетга уланиш жуда секинлашиши ёки бутунлай йўқолиши мумкин, — дея таъкидлайди у.

    Унинг танишлари орасида кўпчилик Португалия, Мальта, Исроил, Арманистон ёки АҚШга кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.

    IT Park директорининг халқаро фаолиятлар бўйича ўринбосари Баҳодир Аюпов таъкидлашича, биринчи тўлқинда Ўзбекистонга келган кўплаб муҳожирлар ўз ватанларига қайтиш ёки кейинчалик учинчи мамлакатларга кўчиб ўтиш режалари билан келганлар.

    Бу ер қанчалик ажойиб бўлмасин, маълум бир шароит туфайли бу ерга келишган бўлса, барибир ортларига қайтиб кетишади, — дейди Аюпов.

    Унинг ҳисоб-китобларига кўра, муҳожирларнинг камида 20 фоизи Ўзбекистонга доимий яшаб қолади.

    Аввалроқ Украинада уруш бошланганидан сўнг бир неча Беларуснинг IТ компаниялари ва IТ мутахассислари Тошкентга кўчиб ўтаётгани ҳақида хабар берилган эди.

    25.04.2022, 20:23   Изоҳ (0)   25697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Авиакомпаниялар учувчилар етишмовчилиги сабабли самолётларни автобусларга алмаштирмоқда — Bloomberg

    25.04.2022, 19:10

    Тошкентдаги ҳовли МИБ томонидан 4,1 млрд сўмга аукционга қўйилди

    25.04.2022, 16:40

    Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонга шамол энергетикаси лойиҳаларини ишлаб чиқишда ёрдам беради

    25.04.2022, 15:20

    АКТ вазири Шерзод Шерматов дастурчилар учун қайси вилоят манфаатлироқ бўлишини маълум қилди

    25.04.2022, 13:34

    Ўзбекистондаги «Мурунтов» олтин кони 2021 йилда ҳам дунёдаги энг кўп олтин ишлаб чиқарган кон бўлди

    23.04.2022, 16:19

    Иссиқ урушнинг совуқлиги — Украинадаги уруш Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади?

    23.04.2022, 06:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55

    Узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган Пакяо чемпионлик камарига эга чиқа олмади

    Бокс | 20 июл, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.