Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш учун йил бошидан бери 1 173 нафар одам кўчиб кетган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Булардан энг кўпи Қозоғистонга — 686 киши. Йил бошидан бери 346 нафар ўзбекистонлик Россияга кўчиб кетган. Кейинги ўринда Тожикистон қайд этилган — 19 киши.
Доимий равишда яшаш учун Қирғизистонга 11 нафар киши кетган бўлса, Туркманистон билан бу кўрсаткич 8 нафарга тенг. Шунингдек, бошқа давлатларга жами 103 нафар ўзбекистонлик хорижга кўчиб ўтган.
Аввалроқ Ўзбекистонга доимий равишда яшаш учун йил бошидан бери 390 нафар одам кўчиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
2022 йил биринчи чорагида қайд этилган бу кўрсаткич сўнгги беш йилдаги энг ками бўлди. Ўзбекистонга январь—март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 288 нафар камроқ одам кўчиб келган.
Изоҳ (0)