Forbes 2022 йил учун Россиянинг энг бадавлат одамлари рўйхатини эълон қилди.
Бу йил рейтингга фақат бир миллиард доллардан ортиқ активга эга бўлган 88 нафар шахс киритилди.
Биринчи ўринни НЛМК директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин эгаллади. Унинг бойлиги 18,4 млрд долларга баҳоланди (бир йил ичида 7,8 млрд долларга камайган).
Иккинчи ўринда «Норильск Никель» президенти Владимир Потанин. Унинг жорий йилдаги активлари 17,3 млрд доллар баҳоланган (9,7 млрд долларга камайган).
Учинчи ўринни Telegram асосчиси Павел Дуров эгаллади. Унинг бойлиги 15,1 млрд доллар деб баҳоланди (2,1 млрд долларга камайган).
USM асосчиси ва асосий акциядори — Алишер Усмонов 7-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 6,9 млрд долларга камайиб, 11,5 млрд долларга баҳоланган.
Аввалроқ россиялик энг машҳур миллиардерлар 2021 йилдан бери қанча маблағ йўқотгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)