Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида жойлашган кўп қаватли турар жой биноси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, бино 72 та яшаш хонадонидан иборат бўлиб, уларга оқ сувоқдан чиқарилган, электр линиялари тортилган ва ташқи ромларга эга. 1-қават тўлиқ 865 56 метр квадрат нотурар жой ҳисобланади. Хонадонларда эшик, ромлар ҳамда ертўла мавжуд.
Бино учун олдиндан тўлов 35 фоиз. Қолган 65 фоиз қисми 18 ойга (3 ой имтиёзли давр билан) муддатли тўловга фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан ҳам берилади. Баҳоланган нархи 15 фоиз ҚҚС ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 51,1 млрд сўм. Аризалар 20 майгача қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги «Дубаи» ресторани қарийб 28 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)