Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шундай нарсалар борки, уйингизни тоза сақлаш учун ҳар куни ювишни талаб қилади. Хўш, ҳар куни тозалаш керак бўлган нарсалар нима?

Раковина

Фото: Stock Adobe

Фото: Stock Adobe

Қўлни ёки идишларни ювгандан сўнг раковина тозадек кўриниши мумкин, лекин аслида унда кир ва бактериялар қолади. Агар тозаликка жиддий ёндашсангиз, кирларни кетказиш учун ластик типидаги губкада тозаланг. Сўнгра раковинани илиқ сувга тўлдириб, бир ош қошиқ дезинфекцияловчи восита қўшиб тозалаш керак. Аралашмани беш дақиқага қолдиринг, сўнгра раковинани ювиб қуритинг.

Ошхона ва ҳаммом сочиқлари

Фото: Stock Adobe

Фото: Stock Adobe

Сочиқлар кир бўлиб кўринмаслиги мумкин, аммо тадқиқотларда маълум бўлишича, улар ошхонадаги энг ифлос буюм деб топилди. Кичкина ҳаммом сочиқлари учун ҳам худди шундай. Агар уларни кунига бир мартадан кўп ишлацангиз, қўл сочиқлари тезроқ ифлосланади. Уларни ҳар икки кунда, катта оила бўлсангиз, ҳар куни алмаштириш керак.

Стол юзаси

Фото: Stock Adobe

Фото: Stock Adobe

Стол устига нималарни қўйишингиз ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Машина ва уй калитлари, почта, сумкалар, ҳамёнлар ва бошқа кўп нарсалар. Буларнинг барчаси қанчалик ифлос эканлигини сезмасликнинг иложи йўқ, агар овқат ва ундан қолган қолдиқлар ҳақида ўйласангиз, у ҳатто даҳшатли бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар куни стол устини артиб, дезинфекция қилиш керак.

Ювилмаган идишлар

Фото: Stock Adobe

Фото: Stock Adobe

Идиш-товоқда қолган соус ва ушоқлар ҳашаротларни ўзига жалб қилиши ва ювишни қийинлаштириши мумкин. Идишларни қўлда ювасизми ёки идиш ювиш машинасига соласизми, қандай бўлса ҳам, тезроқ ювилгани маъқул.

Қаҳва қайнатгич

Фото: Stock Adobe

Фото: Stock Adobe

Агар ҳар куни қаҳва қайнацангиз, унда қаҳва қайнатгич бактерия ва моғорлар учун кўпайиш жойи деб ҳисоблаш мумкин. Қаҳва қайнатгичнинг олинадиган қисмларини ҳар фойдалангандан кейин ювган маъқул. Уни раковинада совунли илиқ сув ёки идиш ювиш машинасида ювиш мумкин.

Душ деворлари

Фото: Stock Adobe

Фото: Stock Adobe

Ҳар фойдалангандан кейин душ деворларини артиб олиш муҳим. Агар у плитка бўлса, унда тозалаш юзасида излардан халос бўлишга ёрдам беради, агар пластик бўлса, мунтазам тозалашни талаб қилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам деворлардан ортиқча намликни артиб, моғор пайдо бўлишининг олдини олиш лозим.

Изоҳ
Асосий янгиликлар