• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Парвоз вақтида чиқинди тўкиш, ҳаво ниқоби эйфория уйғотиши ёхуд хавфлилик — самолёт билан боғлиқ энг машҳур уйдирмалар

    Самолёт ва парвоз билан боғлиқ асоссиз уйдирмалар кўп учрайди. Lifehacker шулар ичида энг машҳурлари ҳақида маълумот берди. «Дарё» уни ўзбек тилига ўгирди.

    Фото: Getty Images

    Самолёт бутунлай автопилотда учади

    Интернетда «самолёт автопилотда бошқарилади, учувчилар эса шунчаки ўзини шу ишни қилаётгандай кўрсатиб ўтиради» қабилидаги фикрлар учраб туради. Шу билан бирга, учувчилар фақат фавқулодда вазиятларда аралашиши, одатий парвоз жараёнида эса ҳаво кемаси ўзини ўзи бошқариши айтилади.

    Умуман олганда, замонавий автопилот тизимлари назарий жиҳатдан парвозни инсон аралашувисиз амалга ошира олади. Лекин бу фақат назарий жиҳатдан. Амалда, тажрибасиз учувчилар самолётга ҳаддан ташқари ишониб юборса, бу фалокатга олиб келиши мумкин.

    Масалан, 2009 йилда Air France авиакомпанияси самолёти Атлантика океанига қулаб, 228 киши ҳалок бўлади. Маълум бўлишича, тезлик датчиклари музлаб қолган, автопилот ақлдан озган ва ҳаво кемасини пастга шўнғита бошлаган. Кабинада ўтирган экипаж аъзолари компьютер ёрдамисиз бошқарувни эплай олмаган.

    Компьютерга буткул ишониб бўлмайди, чунки унда учувчилар самолётни бошқариш қобилиятини йўқотади. Ҳар қандай фавқулодда вазият, ҳатто кеманинг техник ҳолати яхши бўлса ҳам, фалокатли тугаши мумкин. Шу сабабли учувчиларга автоматиканинг турли даражаларида ва у тўлиқ ўчирилган пайтда самолётни бошқариш ўргатилади.

    Парвоз вақтида самолёт эшигини очиш мумкин

    Бу ҳолат кино ва мультфильмларда кўп учрайди. Қаҳрамон самолётни ҳеч кимга сездирмай тарк этишни истайди. У парашютни олиб, салондан чиқиб, эшикни очади, кейин эса сакраб, пастга шўнғийди.

    Асли сиз супермен бўлмасангиз ёки ёнингизда керагича кучли гидравлик домкрат бўлмаса, эшикни очолмайсиз. Атмосферанинг ички босими эшикни корпусга маҳкам тираб, самолётни ҳаво ўтказмайдиган қилиб қўяди.

    Бундан ташқари, Купер белкураги деган нарса парвоз вақтида зинапояни пастга туширишга имкон бермайди, уни шитоб билан сирпаниб ўтаётган ҳаво оқими ёрдамида блокланган ҳолатда ушлаб туради.

    Купер белкураги

    Купер белкураги
    Фото: Wikimedia Commons

    Ушбу қурилма номи Ден Купер деган кимсанинг исмидан олинган. У 1971 йилда АҚШда бир самолётни ўғирлаб кетади.

    Агар қўл телефони ўчириб қўйилмаса, самолёт қулайди

    Мобил телефонлар парвоздан олдин ўчирилиши кераклигини ҳамма билади. Акс ҳолда, улар тарқатадиган электромагнит тўлқинлар самолёт навигация тизимларига зарар етказади ва у ҳалокатга учрайди.

    Лекин аслида бортдаги мобил телефонлар самолётларга эмас, балки ер юзи инфротузилмасига халақит беради. Самолёт ускуналари бошқа частоталарда ишлайди ва смартфонлар унга ҳеч қандай таъсир кўрсатолмайди. Шу сабабли парвоз вақтида ундан фойдаланишга тўғридан-тўғри тақиқ йўқ.

    Лекин АҚШ Федерал комиссияси 1991 йилда телефонларни ҳавода ўчириш ёки самолёт режимига ўтказишни талаб қиладиган тавсиянома чиқарди. Комиссия улардан чиқаётган сигнал ердаги алоқа тизимига ортиқча юк бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Мантиқ шундай: кўп сонли йўловчилар қуруқлик узра учиб кетаётган вақтда уларнинг телефонлари ер усти мобил алоқа минораларига уланишга ҳаракат қилади ва бир минорадан бошқасига ўтиш ўта тез юз беради. Натижада инфроструктура сигналлар тўпламига дош бера олмайди.

    Лекин бу фақат назарий жиҳатдан тўғри. Ҳатто 1991 йилда ҳам Федерал комиссия бу ҳақиқатда содир бўлиши мумкинлигига аниқ далиллар топа олмаган ва шунчаки хавфсизлик нуқтаи назаридан қарор қабул қилган. Ўшандан бери уяли алоқа минораларида сигнални қайта ишлаш тезлиги ўсди. Йўловчилар кўпинча ёниқ телефонлари билан парвоз қилади ва кўплаб авиакомпаниялар ўз самолётини Wi-Fi билан таъминлаган. Хуллас, Федерал комиссия тавсияси амалда исботини топмаган.

    Самолёт парвоз вақтида чиқинди тўкади

    Яна бир машҳур уйдирма: самолёт ҳожатхонасининг баклари тўлса, ҳавога бўшатилади. Аҳоли яшамайдиган жойлар ёки океан тепасида содир бўлса, тушуниш мумкиндир. Лекин бу ҳам мунтазам равишда содир бўлмайди.

    Интернетда ҳатто уй томларига самолётлардан одамни ўлдириши мумкин бўлган музлаган нажас тушаётгани ҳақидаги янгиликларни ҳам топиш мумкин. Худди «Мижоз доимо ўлик» сериалидаги каби. Бундан кўпчилик парвоз вақтида чиқиндиларни тўкиш мутлақо одатий ҳол деган хулосага келади ва авиакомпаниялар оддий одамларни ўйламаслигидан ҳақли равишда норози бўлади.

    Фото: Konstantin Dyadyun / Unsplash
    Аслини олганда, бундай муаммо ҳақиқатда мавжуд. Ғарбий авиация саноати ходимлари бу чиқиндиларни мулойим оҳангда «мовий муз» деб атайди. Баъзан эса бундай «метеоридлар» ҳатто уйлар томини тешиб ўтади. Лекин учувчилар бакларни ҳавога атайин бўшатмайди. Қувурлар ёрилиб кетса ёки самолётнинг дренаж тизими ишдан чиқса, «мовий муз» оқиши содир бўлади. Аммо бу камдан кам учрайдиган ҳодиса. Экипаж бакни парвоз вақтида бўшатиб юборишга қодир эмас, буни фақат ерда амалга ошириш мумкин.

    Йўловчи суви оқизилаётган унитазга ёпишиб қолиши мумкин

    «Ҳожатхона» мавзусида яна бир эртак: унитаз суви оқизиб юборилаётган вақтда у ерда вакуум ҳосил бўлади ва йўловчи ўриндиққа ёпишиб қолиши мумкин. Баъзилар бу ҳатто жиддий шикастланишга олиб келиши мумкинлигини таъкидлайди.

    Бу афсона 2002 йилда баъзи нашрлар, жумладан, BBC ва Reuters томонидан чоп этилган янгилик туфайли пайдо бўлган. Хабарларда гўё қайсидир америкалик аёл Скандинавия авиакомпаниясини самолётдаги шундай ҳолат учун судга бергани айтилади. Авиакомпания бу миш-мишни рад этган ва уйдирма эканини айтган.

    Кислородли ниқоблар эйфория чақириш учун керак

    Чак Паланикнинг «Жанг клуби» асарида Тайлер Дёрден шундай дейди:
    Самолётда кислородли ниқоблар нима учун кераклигини биласизми? Кислород маст қилади. Фалокат хавфи туғилса, одамлар ваҳимага тушиб, зўриқиб ҳаво юта бошлайди. Ниқоб эса эйфория уйғотади, одам тинчланади, тақдирга тан беради. Мана мисол. Фавқулодда ҳолат — соатига 600 миля. Одамлар қиёфасида Ҳиндистон сигирларидаги каби беғамлик.

    Чак Паланик

    Лекин бу ҳақиқатдан йироқ. Агар самолётдаги босим тушиб кетса (бу ҳатто самолёт ишлаётган ва парвозни давом эттира оладиган ҳолатда ҳам юз бериши мумкин), йўловчилар Эверест чўққисидаги каби биқиқ ҳаводан нафас олишга мажбур бўлади. Бу одамга ёмон таъсир қилиб, уни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.

    Шу сабабли босим пасайганда учувчилар ҳаво босимини меъёрга келтириш учун баландликни зудлик билан пасайтиради. Шу иш амалга оширилаётган пайтда йўловчилар ниқоб орқали нафас олишиги тўғри келади.

    Самалётда маст бўлиш осонроқ

    Эҳтимол, шу сабабли ҳам айрим кишилар самалёт бортида ёки унга чиқишдан аввал спиртли ичимлик ичишга ҳаракат қилади. Бу гапда жон бордай: юқори баландликда ҳаво камроқ бўлади, шунинг учун қонга камроқ кислород кириб, метаболизм ўзгаради. Спиртли ичимлик яхшироқ сўрилади ва мияга ҳам тезроқ таъсир қилади. Мантиқан тўғри, шундайми?

    Лекин бу Федерал авиация бошқармаси томонидан ўтказилган амалий тадқиқотларда ўз тасдиғини топмаган эски афсона. Самолёт салонидаги камроқ ҳаво ҳақиқатан ҳам енгил ноқулайлик туғдириши ва когнитив қобилиятни бузиши мумкин, бироқ бу сезиларли даражада эмас ва спиртли ичимликни кучлироқ қилиб қўймайди.

    Бироқ қондаги кислород миқдорининг камлиги бортдаги маст одамни тезроқ ухлаб қолишга мажбур қилади. Бу ҳавода бир стакан билан оёқ осмондан бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақида алдамчи тасаввурни пайдо қилади.

    Кичкина тешикча ҳам самолётни портлатиб юбориши мумкин

    Айғоқчилар ҳақидаги фильмларда шу каби саҳналар учраб туради: учиб кетаётган самолёт бортида қаҳрамон ёвуз душмани билан зўр бериб муштлашяпти. Қаҳрамон рақибидан қуролни тортиб олишга уринмоқда.

    Фото: Joshua Wilking / Unsplash
    Тўппонча тасодифан отилиб, самолётнинг сирти тешилади ва герметиклигини йўқотади. Сўнгра ҳавода парчаланиб, қулай бошлайди... Қаҳрамон сўнгги сонияда парашют билан сакраб чиқишга муваффақ бўлади, ёвуз душмани эса ҳалок бўлади.

    Ҳақиқий ҳаётда корпусга ўқ тешиги, албатта, самолёт ҳолатига ёмон таъсир қилмай қолмайди. Лекин у бир неча дона тешикдан парчаланиб кетмайди. Ахир у ҳаво шари эмас. Ҳаво кемалари ундан анча каттароқ тешиклар билан ҳам қўниб олган ҳолатлар мавжуд, гарчи йўловчилар декомпрессия туфайли кислород ниқобларини тақишига тўғри келган бўлса ҳам.

    Мисол учун, 2006 йилда Alaska Airlines компанияси самолётининг ён томонида диаметри 30 сантиметрли тешик пайдо бўлгани аниқланади. Аэропортда юкортгич бошқарувчиси бехосдан тешиб қўйиб, бу ҳақида индамасликка қарор қилган экан. Лекин ҳеч нима бўлмаган, самолёт ўз манзилига муваффақиятли қўнган.

    Бу уйдирмани ҳатто Myth Busters телекўрсатуви ҳам синаб кўрган. Синовдан ўтказилаётган самолётга арзимаган зарар етказиш учун уларга зирҳ тешувчи заряд керак бўлган — тўппонча ёки детонация сими кифоя қилмаган. Бундан келиб чиқадики, самолёт сиз ўйлагандан кўра мустаҳкамоқ.

    Самолёт ойналаридаги кўришингиз мумкин бўлган кичик тешиклар авиакомпаниянинг бепарволиги натижаси эмас, балки қурилиш хусусиятидир. Улар йўловчилар бўлинмасидаги ортиқча ҳавони чиқариб, иллюминаторларнинг ички ва ташқи панеллари орасидаги босимни мувозанатлаштириш имконини беради.

    Бундан ташқари, тешиклар шишанинг туманлашишига йўл қўймайди. Қўрқманг, унга бармоғингизни қўйсангиз, сўриб олмайди — тешиклар икки томондан очиқ эмас.

    Ҳаво ретциркуляцияси туфайли самолётда микроб тарқалади

    Гермофоблар, яъни микроблардан қўрқадиганлар учун ёқимсиз ёлғон.

    Самолётларда ҳаво тизими ёпиқ. Ҳаво фюзелажнинг пастки қисмига ўтгунича кабина бўйлаб кондиционерлар ёрдамида ҳайдалади. Ҳавонинг, тахминан, ярми у ерда борт ташқарисига чиқиб кетади, қолгани эса кабинага қайтади. Тоза ҳаво ичкарига тортилади ва жараён қайта бошланади.

    Бу вазиятда қанча зарарли бактериялар кезиб юришини тасаввур қила оласизми?

    Аслида унча кўп эмас. Йўловчилар бўлинмасидан чиқинди ҳавони тортиб олувчи пол фильтрлари 94 дан 99,9 фоизгача микробларни мукаммал тарзда ажратиб олади. Самолётдаги ҳаво ҳар икки дақиқада тўлиқ тозаланиш циклидан ўтади, шу сабабли у ерда сиз ишлайдиган офис биносига қараганда анча камроқ бактериялар учиб юради.

    Аммо самолётлардаги эшик тутқичлари, патнис тагликлари ва ўриндиқ суянчиқлари ҳақиқатан ҳам бактерияларга тўла. Шунинг учун уларга камроқ тегинишга ҳаракат қилинг ва қўлингизни тез-тез ювиб туринг.

    Самолётда учиш жуда хавфли

    Кўпчилик самолётда учишдан қўрқади ва қуруқликда саёҳат қилиш хавфсизроқ эканига ишонади. Лекин статистик маълумотлар буни инкор қилади. Самолётлар энг хавфсиз транспорт воситаси ҳисобланади. Бу борада у ҳатто поездлар, автомобиллар ва мотоциклларни ҳам ортда қолдиради.

    Самолёт ҳалокатлари биз учун шу даражада даҳшатли кўринишига сабаб улар жуда кам учрайди ва ҳар бир ҳодисага катта эътибор қаратилади.

    1973 йили Исландияда ҳалокатга учраган  ДC-3 самолёти. Ушбу ҳалокатда экипажнинг барча аъзолари омон қолган 

    1973 йили Исландияда ҳалокатга учраган  ДC-3 самолёти. Ушбу ҳалокатда экипажнинг барча аъзолари омон қолган 
    Фото: Christoffer Engström / Unsplash
    Авиация ҳодисаларининг ўртача частотаси бир миллион парвозга 0,19 фалокатни ташкил қилади. Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) маълумотларига кўра, ҳаводаги хавфсизлик кўрсаткичи автомобилларникидан 60 баравар юқори. Демак, «Самолёт ҳалокатидан кўра, аэропортга кетаётиб ўлиш эътимоли каттароқ» деган гапда жон бор.

    Лекин ҳалокат ёки учувчилар тили билан айтганда, «оғир қўниш» ҳам бортдаги йўловчиларнинг ҳалок бўлишини англатмайди. АҚШ Миллий Транспорт хавфсизлиги кенгаши 1983 йилдан 2000 йилгача юз берган авиаҳалокатларда қатнашганларнинг 95 фоизи тирик қолганини аниқлаган.Ўшанда бери хавфсизлик талаблари янада ўсди. Замонавий самолётлар ёнғинга чидамли, экипаж ундан осонгина эвакуация қилинади ва композит материаллардан ясалган корпуслар жиддий зарбаларга бардош бера олади.

    12.04.2022, 14:31   Изоҳ (0)   19579
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пошнали туфли зарарли, кроссовка фойдалими? Шифокор оёқ саломатлиги ҳақидаги қарашларни қандай изоҳлайди?

    12.04.2022, 12:36

    Музлаткичда сақлаш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

    12.04.2022, 09:59

    Кеда ва кроссовкаларни кир ювиш машинасида қандай ювиш керак?

    11.04.2022, 11:26

    Ачиб қолган сутдан унумли фойдаланишнинг 9 усули

    10.04.2022, 20:58

    Хона ва буюмларни чангдан тозалашнинг энг тўғри усуллари

    08.04.2022, 15:40

    Тахтакач ва идишлардан балиқ ҳидини қандай қилиб кетказиш мумкин? 

    08.04.2022, 13:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.