Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўткир Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Хабарда Қодировнинг янги лавозими, шунингдек, унинг ўрнига ким тайинланиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Ўткир Қодиров 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугаллаган.

Ўткир Қодиров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Администрацияси, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда фаолият юритган.

2021 йил апрелида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Аввалроқ президентнинг тегишли қарор ва фармойишлари билан Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти ва бир қатор ҳудудий божхона бошқармалари раҳбариятида муҳим тайинловлар амалга оширилганди. Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар