Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашгани сабаб ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Журналистлар уюшмасининг маълум қилишича Раббимов суди якунланган.
Маълум қилинишича суд сиёсатшуносга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, ИИВ матбуот котиби маълум қилишича, Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашган.
Раббимов уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.
Ҳолат юзасидан фуқаро унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 (майда безорилик), 194- (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддалари (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан материаллар расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)