• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Уларни Қатарда кўрмаймиз. ЖЧ—2022 га бормайдиган юлдуз футболчилар (2-қисм)

    Қатар мезбонлигида ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида иштирок этадиган жамоаларнинг деярли барчаси аниқ бўлиб улгурди (ҳозирда фақатгина 3 та мундиал чиптаси қолган). Бу, шунингдек, ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасини ўтказиб юборадиганлар ҳам маълум деганидир. Январь ойида ҳам Қатарга бормайдиган юлдузлар ҳақида сўз юритилган ва баҳорга бориб уларнинг сони яна кенгайиши айтилганди. Шундай экан, ҳозир бу мавзуни давом эттиришнинг айни фурсатидир. «Дарё» Қатар—2022 ни уйида томоша қиладиган таниқли футболчилар тўғрисида ҳикоя қилади.

    Хоқон Чалхонўғлу, Туркия

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Сўнгги мавсумларда «Милан» ва «Интер» сафидаги нафис ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассуротлар уйғотаётган туркиялик футболчи бутун саралаш цикли давомида ёрқин ҳаракатлар кўрсатди. «Интер» ярим ҳимоячиси аксарият ҳолларда жамоасининг жонига ора кирди. Европа минтақаси саралаши гуруҳ босқичида жамоа Нидерландиядан кейин 2-ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига йўл олди. Плей-офф ярим финалида туркларни Криштиану Роналду бошлиқ Португалия кутиб турганди. Кутилганидек, ўйин Португалиянинг ишончли ғалабаси (3:1) билан якунланди. Хоқон эса баҳсда жамоасига ёрдам беришнинг уддасидан чиқа олмади. Бунинг сабаби унинг яхши спорт формасида эмаслиги билан изоҳланди. Чалхонўғлу 2026 йилги ЖЧга бориб, 32 ёшда бўлади, футболчиларнинг «умри» узаяётгани ҳисобга олиниб айтилса, унда ҳали мундиалда тўп суриш имконияти мавжуд.

    Златан Ибраҳимович, Швеция

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Қаришни билмайдиган таниқли ҳужумчилардан бўлган Ибраҳимович ҳам Қатардаги Жаҳон Чемпионатини томошабин сифатида кузатади. Маълум муддатлик танаффусдан кейин терма жамоадан чақирув олган 41 ёшли Златан саралаш босқичида жароҳати сабаб барча учрашувларда иштирок этолмади, ўз ҳисобига гол ҳам ёздириб қўймади. Шунга қарамай у жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Бундай футболчининг борлиги, аввало, жамоанинг қолган аъзоларига ўзгача ишонч бағишлайди.

    Тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасига эга чиқа олмаган Швеция плей-оффнинг сўнгги босқичидаги илк (ярим финал) ўйинида Польша билан тўқнаш келди. Бу, шунингдек, Роберт Левандовски ва Ибраҳимович ўртасидаги қарама-қаршилик ҳам эди. Жаҳон футболининг икки супер юлдузидан бири ҳеч нарсасиз қолиши олдиндан аниқ бўлган. Якунда эса улоқни Лева бошчилигидаги Польша олиб кетди.

    Алоҳида қайд этиш керак, бу Ибраҳимовичнинг фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлиши мумкин эди. Аммо охирги марта 2006 йилда ЖЧда тўп тепган ҳужумчи терма жамоадаги фаолиятини якунламоқчи эмас. Златан Польшага мағлуб бўлганидан кейин шундай деди:

    «Ҳафсаламиз пир бўлди, тушкунликка тушдик. Аммо мағлубиятга учраганингизда бундай бўлиши табиий. Ҳамма Жаҳон Чемпионатида қатнашишни, ўзига хос ҳисларни бошдан кечиришни истайди. Афсуски, ҳозир бизда бундай имкон йўқ. Терма жамоада ўйнашда давом этаман деб умид қиламан. Соғ бўлсам, жамоага ёрдам бера олсам, терма жамоада ўйнашни хоҳлайман».

    2026 йилга бориб, Ибраҳимович 45 ёшни қоралаб қўйган бўлади...

    Жоржиньо ва Марко Вератти, Италия

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    2021 йилнинг ёзида ўтган Евро—2020 да кўрсатилган доминант ўйин ва ғолибликдан сўнг аксарият мухлислар қатори экспертлар ҳам Апенин ярим ороли вакилларидан мундиалда ҳам қитъа чемпионатидагидан кам бўлмаган натижа кутишини яшириб ўтирмаганди. Аммо кутилмаганда, барчаси сенсацион даражада ўзгариб кетди. Роберто Манчини шогирдлари гуруҳ босқичида Швейцарияни ўтказиб юборгани камдек, плей-оффда Шимолий Македонияга ютқазиб қўйди. Жамоа бу тўсиқдан ўтганида, ғалабага ташна Португалия тимсолидаги осон бўлмаган навбатдаги синовга дуч келарди. Италия терма жамоаси эса ўзининг ҳам, мухлисларининг асаби билан ортиқча ўйнашмай Шимолий Македония тўсиғида тўхтаб қўя қолди.

    Италиянинг мағлубияти руҳиятнинг футболдаги ўрни нечоғлик эканини яна бир бор кўрсатиб берди. Ҳеч бир кемтиги бўлмаган итальянлар (ўта) кучли босим остида худди ўзлари ўзига ютқазиб қўйгандек.

    Жамоа таркиби ҳақида гап кетганда ҳам барчасини идеал даражада дейиш мумкин. Минтақанинг энг зўр дарвозабони, бир неча минг йиллардан бери футбол ўйнаётгандек таассурот қолдирадиган «динозавр» (тажрибали, бурунги, эски маъноларида) ҳимоячилар. Олдинги чизиқ вакиллари ҳақида эса умуман гапирмаган маъқул. Шу фонда икки футболчи яққол ажралиб туради. Булар Жоржиньо ва Марко Вератти. Жоржиньонинг ўтган Евродаги хизматлари беқиёсдир, шунингдек, «Челси» билан Чемпионлар Лигасидаги қаҳрамонлик ҳам уни аллақачон жаҳон даражасига олиб чиқиб бўлган. Вератти эса терма жамоадаги «қора» ишлардан ташқари, қовушмаган «ПСЖ»да Килиан Мбаппега жўра бўлаётган кам сонлилардан. Шундай экан, Италия термаси, хусусан, бу икки олтин бошнинг Қатарга бормаслиги футбол мухлиси сифатида киши кўнглини хира қилади.

    Давид Алаба, Австрия

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Клуб миқёсида ҳавас қилишга арзийдиган даражада натижаларга эришган Алабанинг оёғидан ҳар доим терма жамоаси чалиб келади. Австрия термасида унга ҳамроҳлик қиладиган даражадаги ўйинчиларни топиш анча мушкул. Бироқ бу сафар Алаба мундиалга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ яқинлашганди. Саралаш гуруҳидаги муваффақиятсиз натижаларга қарамай жамоа Миллатлар Лигаси доирасидаги натижа туфайли ўтиш ўйинларига йўлланмани қўлга киритганди.

    Бироқ Австрия Уэльс тўсиғидан ўта олмади, янада аниқроқ айтилса, бунга Гарет Бэйлнинг дубли йўл қўймади. «Реал»да захира ўриндиғидан туришни истамайдиган Бэйлнинг термада умуман бошқа одамга айланишини ҳам кўпчилик қабул қилиб улгурган.

    Жаҳон футболида яхшигина ном қозонган Алаба фаолиятида ҳали бирор марта ҳам Жаҳон Чемпионатида қатнашмаган. Шу кетишда давом этса, 29 ёшли ҳимоячига бу насиб этмаслик эҳтимоли ҳам анча юқори.

    Алексис Санчес ва Артуро Видаль, Чили

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Чили терма жамоаси фаворит бўлмаса-да, ўзи қатнашган мусобақаларнинг деярли барчасида ўртамиёнадан юқорироқда жойлашиб келган. Жамоанинг ўйини билан кишини ўзига ром этиб қўяди, баҳслар олдидан тахмин қилиш ҳам қарийб имконсиз ишдек. Лотин Америкаси минтақасини ўзиники қилиб олган Бразилия ва Аргентинадан кейин Уругвай билан бир қаторда айнан Чили туради.

    Жамоа саралаш мусобақасининг гуруҳ босқичида 7-ўринга қадар тушиб кетди. Чили гуруҳ босқичидаги охирги уч ўйиннинг барчасида мағлубиятга учради: Эквадор (0:2), Бразилия (0:4) ва Уругвай (0:2).

    Терма жамоанинг асосий юлдузлари қаторида эса Алексис Санчес ва Артуро Видални кўрсатиш мумкин, бу икки футболчи сўнгги ўн йил давомида нафақат терма жамоада, балки Европада ҳам ўз ўрнига эга бўлиб келган. Ҳар нарса ҳам кун келиб сўнгани каби бу икки футболчи ҳам жамоасини мундиал сари етаклай олмади, ёш авлоднинг эса ўзларидан олдингилар даражасига чиқишига ҳали анча борлиги исботланди. Шу тариқа Чили кетма-кет 2-мундиални ўтказиб юборадиган бўлди.

    Видаль мамлакати термасининг муваффақиятсизлигини қуйидагича изоҳлади:

    «Бизнинг авлод кўп чўққиларни забт этди, фахрланадиган нарсамиз бор. Янги ўйинчилар пайдо бўлишига ва улар билан янада кучли бўлишимизга ишончим комил».

    Видаль ҳозирда 34, Санчес эса 33 ёшда. Шундай экан, уларни келаси ЖЧда кутмаса ҳам бўлаверади дейиш адолатсизлик бўлмайди.

    Муҳаммад Салоҳ, Миср

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Сўнгги мавсумлар давомида номи Месси ва Роналдудан кам тилга олинмаган футболчилардан бири Муҳаммад Салоҳ ҳам Қатардаги мундиални томошабин сифатида кузатади. «Ливерпуль» юлдузи бошчилигидаги «фиръавнлар» икки ой ичида Сенегалга икки маротаба пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Алам ҳиссини икки ҳисса оширадиган жиҳат, ҳар иккала баҳс баҳосини ҳам ҳеч нима билан ўлчаб бўлмасди. Биринчисида, Африка Миллатлар Кубоги бош соврини турган бўлса, иккинчисида, мундиал чиптаси.

    Плей-офф босқичи икки ўйиндан иборат эди. Қоҳирадаги баҳсда Миср минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилади. Жавоб беллашувида худди шу сценарий такрорланди, фақат бу сафар Сенегал фойдасига. Шундан сўнг жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилади. Ўтган ўйинда навбат етиб келмаган Салоҳ омад лотереясини бошлаб беради. Уриниш муваффақиятсиз амалга оширилди. Бунда бутун ўйин ва пенальти тепилаётган вақтда ҳам футболчиларнинг юзига лазер нурларини туширган мухлисларнинг ҳам «ҳисса»си катта, албатта. Ўйиндан кейин ушбу масалаларда Миср терма жамоаси тегишли ташкилотларга шикоят ҳам қилди. Аммо бу нарса ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини уларнинг ўзи ҳам яхши билади.

    Бундан олдинги мундиал йўлланмасини ватанига совға қилган Салоҳ бу сафар қайсидир маънода антиқаҳрамон ролида. Аламли жуда.

    Ҳатто унинг ўйиндан кейинги кийим алмаштириш хонасидаги нутқини хайрлашувга йўйганлар ҳам топилди. «Келажакда бу ерда бўлиш ё бўлмаслигимдан қатъи назар сизлар билан бирга ўйнаганимдан фахрланаман. Бу мен учун шараф эди».

    Рўйхат кенгаяди, яна

    Юқорида қайд этилганидек, ҳали барча иштирокчилар номи аниқ бўлиб улгургани йўқ. Нотинч вазият туфайли Украина плей-офф ярим финалидаги ўйинини ўтказа олгани йўқ. Шотландия қарши баҳс июнь ойига қолдирилган. Ушбу баҳс ғолиби финалда Уэльс билан тўқнаш келади. Шундай экан, бироз тушкунроқ кайфиятда бўлган рўйхатдан Гарет Бэйл, Аарон Рэмзи (иккиси ҳам Уэльс), Эндрю Робертсон, Скот Мактоминей (иккиси ҳам Шотландия), Руслан Малиновский, Олександр Зинченко (иккиси ҳам Украина) ўрин олиши мумкин.

    Мавзуга доир: Уларни Қатарда кўрмаймиз. ЖЧ—2022 га бормаслиги аниқ бўлган юлдуз футболчилар

    13.04.2022, 23:50   Изоҳ (0)   83247
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Кубоги. «ОКМК» «Хоразм»га жавобсиз 3 та гол урди, «Машъал» Бухоро жамоасини енга олмади, «Қизилқум» «Нефтчи» устидан қийин ғалабага эришди

    13.04.2022, 20:01

    Тимо Вернер «Реал»га қарши ўйин ҳақида: «Мўъжиза содир бўлишига 10 дақиқа қолганди»

    13.04.2022, 19:18

    Марсело, Карим Бензема ва яна уч футболчи «Севилья»га қарши ўйинда «Реал»га ёрдам беролмаслиги мумкин

    13.04.2022, 18:09

    Карло Анчелотти Чемпионлар Лигасида Гвардиола ва Моуриньонинг рекордини такрорлади

    13.04.2022, 17:06

    «Ювентус» президенти 1 йилга, «Наполи» раҳбари эса 11 ойга футболдан четлатилиши мумкин

    13.04.2022, 15:28

    «Челси» Еврокубокларда «Реал» майдонида 3 та гол урган иккинчи инглиз клубига айланди

    13.04.2022, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.