«Челси» Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинида «Реал»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Икки ўйин натижасига кўра эса мадридликлар кейинги босқичга йўл олди.
«Аристократлар» Еврокубокларда «Реал»нинг майдонида 3 та гол урган иккинчи инглиз жамоасига айланди.
1968 йил май ойида «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар Кубогининг ярим финал жавоб учрашувида «Сантьяго Бернабеу»да «қаймоқранглилар» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Эътиборга лойиқ жиҳати, мазкур беллашувнинг биринчи бўлимида «Челси» асосий таркибидаги етти нафар футболчи узатмалар аниқлиги бўйича 90 фоиздан юқори натижа қайд этди: Эдуар Менди (100%), Матео Ковачич (98%), Тиаго Сильва (97%), Рис Жеймс (94%), Кай Ҳаверц (94%), Мэйсон Маунт (90%), Рубен Лофтус-Чик (90%).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)