«Реал» Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Челси»ни мағлуб этиб (3:1, 2:3), ярим финалга йўл олди.
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти фаолияти давомида саккизинчи марта Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқди. Бу орқали италиялик мутахассис Пеп Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг рекордини такрорлади. Пеп ва Жозе ҳам саккиз мартадан мусобақа ярим финалига чиққан.
Анчелотти «Реал» билан уч бор ЕЧЛ 1/2 финалига чиқди, аввалроқ мутахассис тўрт бор «Милан»ни ва бир марта «Ювентус»ни ярим финалга олиб чиққанди.
Гвардиола ушбу рекордни янгилаши мумкин, бунинг учун унинг қўл остидаги «Манчестер Сити» 13 апрель кунги ўйинда «Атлетико» тўсиғидан ўтиши керак.
Португалиялик мураббий «Порту», «Челси», «Интер» ва «Реал»ни ЕЧЛ ярим финалига олиб чиққан бўлса, испаниялик мутахассис «Барселона», «Бавария» ва «Манчестер Сити» билан ушбу натижани қайд этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)