• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Tracker’дан Porsche Taycan’гача: яқинларига машина совға қилган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида оила аъзолари ҳамда яқин дўстларига қимматбаҳо совға — автомобиль совға қилганлари бисёр. Қуйида ана шундай сахий машҳурлар ҳақида сўз боради.

    Рашид Холиқов

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов 2020 йили набираси Эмин дунёга келиши муносабати билан келини Файрузага Malibu Turbo, рафиқасига эса BMW Х7 русумли қимматбаҳо автомобилларни совға қилган. Хонанданинг рафиқаси ва келинига қилган ушбу қимматбаҳо совғалари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

    Мансур Агалиев

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 56 ёшга тўлиши муносабати билан турмуш ўртоғи Мансур Агалиев BMW Х7 қимматбаҳо автомобилини совға қилган.

    Севара Солиева

    Севара Солиева «Shok.uz» YouTube-каналига берган интервьюсида турмуш ўртоғи совға қилган автомобилни қайнотасига бергани ҳақида сўзлади.

    — Турмуш ўртоғим Nexia-3 автомобилини совға қилганди. Аммо уни ўз ихтиёрим билан қайнотамга совға қилдим. Мен-ку ҳали ёшман, пиёда юриш менга қийинчилик туғдирмайди. Қайнотам эса кексайиб қолган. Мендан кўра уларга машина кўпроқ керак, — дейди Севара Солиева.

    Алишер Ботиров

    «Миллион» жамоаси аъзоси Алишер Ботиров 2021 йили отасининг таваллуд куни муносабати билан унга Tracker автомобилини совға қилган.

    Шароф Муқимов

    2021 йилнинг 19 декабрь куни ўғил фарзандли бўлган Шароф Муқимов аёлига миннатдорлик билдириш мақсадида унга қимматбаҳо автомобиль совға қилган.

    — Аёлим ўғлимни дунёга келтирганида унга сюрприз қилиб Tracker автомобилини совға қилдим. Ундан аввал Spark совға қилгандим. Аёлга қанча кўп эътибор берилса, оила янада мустаҳкамланади, — дейди хонанда Шароф Муқимов.

    Митти вине — Фарҳод Маннопов

    Instagram фойдаланувчиларига қизиқарли вайнлари билан яхши таниш бўлган Фарҳод Маннопов онасининг таваллуд кунига кутилмаган совға тақдим этган.

    — Онажонимнинг туғилган кунига машина совға қилишни ният қилгандим. Аввало, шу кунга етказганига шукр. Онажонимга Tracker автомобилини совға қилдим. Бундан жуда қувондилар, — дейди вайнер.

    Жаҳонгир Хўжаев

    2022 йилнинг 10 март куни пойтахтдаги «Яккасарой» тўйхонасида Сариқ бола тахаллуси билан танилган актёр Жаҳонгир Хўжаев ҳамда актриса Асал Абдуллаеванинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Жаҳонгир Хўжаев тўйи куни отасига қимматбаҳо автомобилни ҳадя қилган.

    — Бошловчилик қилган тўйларимнинг бирида куёв отасига машина совға қилганди. Ўшанда тўйим куни мен ҳам дадамга шундай сюрприз қиламан, деб ният қилгандим. Тўйим куни ана шу ниятим амалга ошди, — дейди Жаҳонгир Хўжаев.

    Йигитали Мамажонов

    2022 йилда актёр Йигитали Мамажонов рафиқаси Муқаддас Саъдуллаеванинг бир неча йиллик орзусини амалга ошириб, унга автомобиль совға қилди.

    Муқаддас Саъдуллаева Instagram кузатувчилари билан хурсандчилигини бўлишар экан, анчадан буён Hyundai Elantra автомобилига ҳавас қилиб юрганини айтиб ўтди. «Энди уч бола билан кўчага чиқишга қийналмайман», — дейди актриса.

    Дилфуза Исмоилова

    «Тошкентнинг шўх қизи» дея эътироф этилувчи Дилфуза Исмоилова «Аl media» YouTube-каналига берган интервьюсида шу кунгача 22 та машинани ҳадя қилиб юборганини айтиб ўтганди. Интервьюдан сўнг кенжа қудасининг таваллуд кунига ҳам Spark автомобилини совға қилди.

    — Баъзи бойлар бегоналар тугул яқинларига ҳам ёрдам бермайди. Машина совға қилганимни мақтаниш учун айтмайман. Шунчаки, пули бор одамларда бошқа инсонларнинг ҳаққи борлигини билишларини хоҳлайман, — дейди хонанда Дилфуза Исмоилова.

    Дилсўз

    Оилада ёлғиз фарзанд бўлган хонанда Дилсўз ҳам онасининг таваллуд кунига кутилмаган совға тайёрлаган.

    Хонанда Дилсўз онасининг 56 ёшга тўлиши муносабати билан  «Наврўз» боғида кичик маросим ўтказган. Онасига қора рангдаги  Spark автомобилини совға қилиб, «Она, сизни яхши кўраман» қўшиғини куйлаганди.

    Каниза

    Ҳамиша муҳокамалар марказида бўладиган хонанда Каниза бир неча йилдан буён унинг жамоасида фаолият юритаётган Севара исмли маъмурига кутилмаган ҳадя берди. Аммо баъзи Instagram кузатувчилари уни навбатдаги пиар деб ҳисоблашди.

    Хонанда Каниза маъмури Севарага Рамазон ойи муносабати билан Gentra автомобилини ҳадя қилди.

    Нодир Зоитов

    Созанда ва хонанда Нодир Зоитов отасини автосалонга олиб бориб, унга кутилмаган туҳфани тақдим этган.

    Ўша куни Нодир Зоитовнинг отаси туғилган кунини нишонлаётган эди. Хонанда шу куннинг ўзидаёқ отасига аталган янги қўшиғини ҳам премьера қилган.

    Азамат Аҳроров

    Азамат Аҳроров эса Tashkent City’да отасига янги машина калитини топширган.

    Актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров отасининг 65 ёшни қаршилаши муносабати билан унга Gentra автомобилини совға қилди.— Бу кунни узоқ кутганман. Ҳар бир эркакка отасига машина совға қилиш насиб этсин. Бу отамга кичик ўғлидан, кичик туҳфа бўлди, — дейди Азамат Аҳроров.

    Муниса Ризаева

    Хонанда Муниса Ризаева эса синглисининг туғилган кунига қимматбаҳо оқ «тойчоқ» тақдим этган.

    У дадаси билан бирга синглиси Карима Ризаеванинг туғилган кунига Porsche Taycan автомобилини совға қилган. Бу қимматбаҳо автомобилнинг нархи 80 000 минг доллардан бошланади.

    Мавзуга доир:

    • BMW Х7, Toyota Prado, Hongqi: Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари қандай автомобилларни бошқаради? (фото)
    • Хонанда Мадина Мумтозга Malibu автомобилини совға қилишди (видео)
    • Шаҳзода Муҳаммедовага турмуш ўртоғи Equinox автомобилини совға қилди (видео)
    • Mercedes, Lamborghini ва Range Rover: Россиялик машҳурларнинг қимматбаҳо автомобиллари (фото)
    • Россия эстрадаси қироли Филипп Киркоровнинг гаражига кўз югуртирамиз: Хонанда қандай машиналарни хуш кўради? (фото)

    13.04.2022, 15:46   Изоҳ (0)   45519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дэвид Бэкҳэм ўғлининг тўйига Jaguar ХК120 электромобилини совға қилди (фото)

    13.04.2022, 13:58

    50 йилларнинг Ferrari’сидан чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган Bugatti’гача. Криштиану Роналдунинг гаражидаги машиналар

    12.04.2022, 23:42

    Италияда Алишер Усмоновнинг 670 минг долларлик зирҳли Mercedes-Maybach машинаси мусодара қилинди

    31.03.2022, 21:14

    Ўзбекистонда ойига нечта «иномарка» сотилаётгани маълум бўлди

    17.03.2022, 18:14

    Ўзбекистонда автомобиллар сотуви кескин кўтарилди. Бунга нима сабаб бўлди?

    17.03.2022, 17:13

    UzAuto Motors автомобилларининг янги нархлари эълон қилинди

    03.03.2022, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.