• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    50 йилларнинг Ferrari’сидан чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган Bugatti’гача. Криштиану Роналдунинг гаражидаги машиналар

    «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг автомобилларга бўлган иштиёқи қанчалик даражада юқори эканлиги барча маълум. Февраль ойида футболчининг қайлиғи Жоржина Родригес ҳақидаги реалити-шоуда Роналдунинг гаражига ҳам саёҳат қилинди.

    Фото: Instagram

    Замонавий суперкарлар жойлашган автопарк исталган «темир арава»лар шайдосини ўзига ром этиши аниқ. У ерда умумий қиймати 20 миллион евродан кўпроқ бўлган 18 та машинадан иборат коллекцияни кўриш мумкин.

    Коллаж: «Дарё» / «Sports.ru»

    Роналдунинг энг қиммат суперкари қиймати 10,1 миллион евро бўлган Bugatti Centodieci ҳисобланади. Криштиану уни 2020 йилнинг ёзида «Ювентус»нинг А Сериядаги ғалабаси шарафига харид қилган.

    Bugatti Centodieci — чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган русумдир. Франция компанияси бренднинг 110 йиллиги муносабати билан ушбу машиналардан атиги 10 дона ишлаб чиқарган. Автомобильнинг максимал тезлиги соатига 380 километрни ташкил қилади. У 2,4 сония ичида 100 км/соат тезликка чиқа олади.

    Фото: Bugatti

    CR7 нинг энг арзон араваси эса атиги 40 минг евро туради. Криштиану Chevrolet Camaro’да асосан онаси билан сайр қилишни маъқул кўради.

    Фото: Instagram

    Унинг севимли автомобили Rolls-Royce Cullinan. У бу ҳақида 2019 йилда берган интервьюсида айтиб ўтган: «Бу машинада қанча юрсангиз ҳам белингиз оғриб қолмайди. Аксинча, бундай машинада ундан қутуласиз. Шунчаки идеал».

    Фото: Instagram

    Тўпламдаги барча машиналар ҳам Криштианунинг шахсий харидлари эмас. Улар орасида совғалар ҳам топилади — масалан, Mercedes G-Wаgon Brabus. Бу «тойчоқ»ни унга қайлиғи Жоржина 2020 йилда суюклисининг 35 ёшга тўлгани муносабати билан совға қилган. Роналду машиналар борасида камтарлик қилиб ўтирмайди. Ўшанда у қувончини Instagram’да баҳам кўрганди: «Севгилим, ажойиб сюрприз учун раҳмат».

    Фото: Instagram

    Жоржина 2022 йилда ҳам қайлиғини эътиборсиз қолдирмади. У Кришнинг 37 ёшга тўлишига атаб, Cadillac Escalade (150 минг фунт) ҳадя қилди.

    Фото: Twitter

    Ронининг паркидан учта Ferrari ўрин олган, улардан бирини у 2021 йилнинг май ойида харид қилган ва бу ўзига хос шов-шувларга ҳам сабаб бўлганди. Роналду «Ювентус»нинг «Милан»дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) дарҳол машинани олиб келишга кетиб қолади. Кришнинг машғулотларни ўтказиб юбориши эса жамоадошларини ғазаблантиради. Қизиғи, Ferrari базасига парвозда унга «Юве» президенти Андреа Анелли ҳамроҳлик қилади.

    Фото: Instagram

    Роналду у ерда Формула-1 жамоаси раҳбари ва пойгачилар билан учрашиб, уларга ўз номи ёзилган футболкаларни топширади. Шунингдек, футболчи заводга ҳам ташриф буюриб, Ferrari Monzа SP1’ни қабул қилиб олади.

    Фото: East News

    Ушбу моделнинг серияли ишлаб чиқарилиши 500 нусха билан чекланган. Айнан ушбу русум Златан Ибраҳимовичда ҳам мавжуд.

    Ушбу Ferrari ўтган асрнинг 50 йиллардаги 750 Monzа ва 860 Monzа формулали автомобилларидан илҳомланиб ишлаб чиқарилган. Тўплам одатда махсус кийимлар тўплами билан жиҳозланади: пойга комбинезони, дубулға, қўлқоплар, шарф ва пойабзал. Барчаси — ўша давр пойгачиси қиёфасини қайта тиклаш учун. Суперкар 810 от кучи ва кучли В12 двигателига эга, бироқ унинг асосий хусусияти — олд ойнасининг («лобовой») йўқлигида.

    Роналду фаолиятининг бошида машиналар ишқибози бўлмаган

    Роналдунинг ҳаётидаги биринчи машина, албатта, ўйинчоқ бўлган, бироқ португалияликни бундай нарсалар билан алдаш мушкул эди. Футболчининг яқинлари шундай эслайди: «Байрамларнинг бирида унга пульт билан бошқариладиган машина совға қилдик, аммо бу уни хурсанд қилиш учун етарли бўлмади. У ҳеч қандай муносабат билдирмади, бутун вужуди футбол билан тўла эди».

    2017 йилда испан оммавий ахборот воситалари Криштианунинг Португалия телевидениесига берган биринчи интервьюсини топишнинг уддасидан чиқади. Ўшанда унинг қўлида «Олтин тўп» ўрнига кўп марталик метро чиптаси бор эди, холос, боиси бор пулини онасига жўнатарди. Машиналардаги уни қизиқтирадиган ягона жиҳат, қизил чироқдан қўзғалган вақтда улар билан тезлик борасида рақобатлашиш эди. Шунинг учун 2008 йилда, реклама ролиги учун Роналду Bugatti билан мусобақалашганида, футболчи учун сценарийни олдиндан ўқиш шарт эмасди.

    Бироқ Роналду 2003 йилда «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтиши билан ҳаммаси ўзгариб кетди. Криштиану фаолиятини минилган Ауди А3 машинасидан бошлаган, кейинроқ папарацсилар уни шаҳар бўйлаб Porsche Cayenne ва BMW М6’да (ўшанда 86 минг фунт стерлингга баҳоланган) юрганини пайқаб қолади. У вақтлар Роналду эндигина гаражини тўлдиришни бошлаганди. Кўп ўтмай «Юнайтед» базасидаги автотураргоҳда Ронига тегишли 140 минг фунтлик янги Bentley GT Speed ​​пайдо бўлади.

    Фото: Abasapress

    Шундан кейин эса Криш машиналарга тамомила муккасидан кетди: янгидан янги нусхалар деярли ҳар йили, баъзида эса бундан ҳам тез муддатда қўшилишда давом этмоқда.

    Роналду Lamborghini Aventador LP 700-4 автомобили билан

    Роналду Lamborghini Aventador LP 700-4 автомобили билан
    Фото: Instagram
    12.04.2022, 23:42   Изоҳ (0)   45632
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Италияда Алишер Усмоновнинг 670 минг долларлик зирҳли Mercedes-Maybach машинаси мусодара қилинди

    31.03.2022, 21:14

    Ўзбекистонда ойига нечта «иномарка» сотилаётгани маълум бўлди

    17.03.2022, 18:14

    Ўзбекистонда автомобиллар сотуви кескин кўтарилди. Бунга нима сабаб бўлди?

    17.03.2022, 17:13

    UzAuto Motors автомобилларининг янги нархлари эълон қилинди

    03.03.2022, 17:22

    UzAuto Motors оммабоп моделларининг шартномаларини янгилайди

    03.03.2022, 16:41

    Минглаб Ford йўлтанламас машиналари очиқ осмон остида микросхемалар келишини кутмоқда

    28.02.2022, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳужумида 80 дан ортиқ ғазолик ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 25 июн, 08:40

    Ўзбекистонликлар қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича Швецияга ишга юборилади

    Ўзбекистон | 25 июн, 08:38

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” 3-турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, яна бир учрашувда дуранг қайд этилди (видео)

    Спорт | 25 июн, 08:38

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бенфика” сўнгги турда “Бавария”дан устун келди, “Бока Хунирос” турнир билан хайрлашди (видео)

    Спорт | 25 июн, 08:10

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.