• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Унинг ҳаракатлари бизни бездирганди, жиянларимиз сабаб кечириб келаётгандик. Аммо буниси ошиб тушди». Қизларини хўрлаган қорақалпоғистонлик аёл ҳақида

    Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида она ўз фарзандларига зулм ўтказиб, уларни хўрлаётгани тасвирланган видео тарқалган эди. Кейинроқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Қорақалпоғистон ИИВ ходими билан суҳбатда бўлган она нима сабабдан фарзандларини калтаклаб келганини маълум қилгач, «Дарё»га аёлнинг қайнукаси алоқага чиқиб, келинойиси ёлғон маълумот берганини айтмоқда.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Акам у аёл билан турмуш қуришидан аввал Хўжайли туманида у ҳақида турли хил гап-сўзлар тарқалганди. Ота-онам қарши бўлишса-да, акамнинг оёқ тираб олгани сабаб уйдагилар унинг хонадонига совчиликка боришга мажбур бўлган. Бироқ келинойимнинг ота-онаси совчиларга рад жавобини бериб, уни бошқа йигитга турмушга узатмоқчи эканини билдирган. Шунга қарамасдан, у акам билан қочиб кетиб, ижара уйда ноқонуний ва никоҳсиз яшаб юрган. Орадан кўп ўтмай акам Россияга ишлагани кетган ва икки йилгача қайтмаган», — дейди болаларнинг амакиси.

    Мурожаатчининг айтишича, акаси А.А. икки йилдан сўнг Россиядан ота-онасининг уйига қайтган ва икки кундан сўнг яна хотини Ф.Х. билан яшашда давом этган.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Биз асли тўрткўлликмиз. Акам эса ўша аёл ортидан кетиб, Хўжайли туманида уй-жой қилди. Лекин ота-онам бир нафар фарзанди борлиги учун уларнинг тинчини бузмади, турмушига аралашмади. Бу орада акам яна Россияга ишлагани кетди ва ҳаммаси шундан бошланди. Акам Россиядан қайтиб, бирга яшаганида ота-онам уларга тўсқинлик қилишмагани учун келинойим қўлларингдан ҳеч нима келмади, дея одам қулоғи эшитса, сапчиб тушадиган ҳақоратлар қилишни бошлади. Овозли хабарлару SMS’лар жўната бошлади. Акамнинг ҳурмати учун унинг беўхўшов хатти-ҳаракатларига эътибор бермай, ота-онамдан яширинча жиянларимни кўриб келардим. Яна давом этгач, кўнглимиз тамоман совиди», — дейди аёл ҳақидаги гапирган қайнука.

    Мурожаатчи акасининг аёли Ф.Х. томонидан уларга юборилган овозли хабар ва SMS’ларни «Дарё»га ҳам берди.

    «Биз келинойимнинг жиянларимни хўрлаган видеосини шу пайтгача кўрмагандик. Бу видеоларни 2022 йилнинг 27 март куни акам профилактика инспекторининг олдида бизга ҳам кўрсатди. Ва ўша пайтнинг ўзида ИИБ ходимига ариза берилди. Мен бу видеоларни профилактика инспекторига ҳам бериш кераклигини айтганимда акам рухсат бермади. Шу сабаб ИИБ ходими ҳам ҳолатни ўрганмай, аризани қайтариб берган. Унга ҳеч қандай чора кўрилмагани онамнинг тинчини бузди ва онам бу ҳолатга чидолмай видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатишга қарор қилди. Аслида биз бу видеоларни кўрганимизга эндигина 10-15 кун бўлди», — дейди суҳбатдош.

    «Дарё»га тақдим қилинган Ф.Х.нинг овозли хабарлари ва SMS хабарномаларида жаҳл аралаш ҳақоратомуз сўзлар ишлатгани, вояга етмаган қизларини уриб, дўппослаб йиғлатаётгани эшитилади. Шунингдек, унинг эри А.А.ни севиши, севгани учун ҳам унинг барча хўрликларига чидаб яшаб келаётганини эшитиш мумкин.

    Қорақалпоғистон ИИВ ходими билан суҳбатда бўлган эр А.А. фарзандларининг хўрланиш воқеаси у Россияда бўлган пайтида содир бўлганини айтган.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Бу воқеа мен Россияда юрган пайтларда бўлган. Санаси аниқ эсимда йўқ. Менга хотиним қизларимни ҳақоратлаб, уриб, зулм ўтказаётгани кўринган видеони жўнатди. Илгари ҳам оилавий уруш, жанжал, можаро бўлиб турарди. Лекин бу галгиси ўтиб тушди. 2016 йилдан бери Россияга қатнайман. Ўзим пул жўнатиб туриш учун хотинимни хорижга ишлашга олиб кетишни истамагандим. Болаларга қара, деб яхшигина пул жўнатиб турганман. Биз қонуний никоҳда эмаслигимиз учун хотиним билан ота-онамиз оралари бузилган. Видеотасвирларни кўриб, қизларимнинг аҳволига ачиниб, 12 март куни Россиядан қайтдим. Айни пайтда қизларим ўзимда. Тўғриси, Россиядан қайтишим учун қизларимга зулм ўтказиб, видеоларни ўзи тарқатганидан сўнг яқинларим ҳам қаттиқ жаҳлланиб, ижтимоий тармоқларга тарқатишга мажбур бўлган.

    Ҳозир икки ўртадаман. Хотиним кечирим сўраб, қайтиб қилмайман, деб узрини сўраб турибди. Болаларим етим қолмасин, деб ўзим ҳам ҳаракатдаман. Энди ўртада икки бола бор. Уларнинг тақдиридан қайғудаман. Ўзини тия олса, ўйлаб кўраман. Меҳрли бўлсин, урмасин, жабрини ўзи тортади. Болаларимга келсак, шифокорга кўрсатдик, оғир жароҳат йўқ, дейишди. Яхши аҳволда», — деди А.А.

    Хўжайли туманидаги «Янги ҳаёт» МФЙ профилактика инспектори Давран Жакабаев «Дарё»га фуқаро Ф.Х. ҳақиқатан ҳам қонуний никоҳда бўлмаган эри А.А. ва унинг оила аъзоларини куракда турмайдиган, қўпол ва ҳақоратомуз сўзлар билан ҳақорат қилганини, ўз фарзандларини хўрлаб, ургани, бироқ шу пайтга қадар унинг устидан ҳеч қачон шикоят келиб тушмаганини маълум қилди. Шунингдек, ҳудуд инспектори айни пайтда фуқаро Ф.Х.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилаётгани ва у вақтинча ушлаб турилгани боис у билан боғланиш имкони йўқлиги билдирган.

    Мавзуга доир: Қашқадарёда ота 2 ёшли ўғлини уриб, комага туширди. У аввалги икки турмушидан бўлган фарзандларини ҳам калтаклаб келган

    11.04.2022, 22:03   Изоҳ (0)   46984
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Минск–Тошкент рейси бомба ҳақидаги хабар сабаб фавқулодда қўндирилди

    11.04.2022, 21:42

    Электр таъминотида узилишлар кузатиладиган Ўзбекистон IТ соҳаси вакиллари учун идеал жой — Euronews

    11.04.2022, 21:35

    Ўзбекистонда икки ойлик ўсишдан кейин автомобиллар сотуви тушиб кетди

    11.04.2022, 21:23

    Бухорода жамият раҳбари 11 кишидан фирибгарлик билан олган пулларга Spark, Malibu ва Captiva сотиб олгани аниқланди

    11.04.2022, 21:11

    Россиянинг Украинага бостириб кириши Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни қандай ва қанчага секинлаштиради? Жаҳон банки таҳлили

    11.04.2022, 20:58

    Бухоро шаҳрида 49 ёшли эркак Корея фуқаросининг юк машинасини олиб қочди

    11.04.2022, 20:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.