Минкс—Тошкент йўналишида парвоз қилаётган Airbus А-320 самолёти 11 апрель куни «миналангани» ҳақидаги хабардан сўнг Россиянинг Домодедово аэропортига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «ТАCC» хабар қилди.
Қайд этилишича, самолётда портлаш юз бериши хавфи ҳақида аноним хабар келиб тушган. Шу муносабат билан самолёт Домодедово аэропортига қўндирилган.
Бортда портловчи буюмлар ва моддалар мавжудлиги текширилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Uzbekistan Airways’нинг хабарига кўра, самолётнинг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургдан Самарқандга учаётган самолёт ўзбекистонлик аёлга зудлик билан тиббий ёрдам зарурлиги сабаб Қозоғистонга фавқулодда қўндирилганди. Шунингдек, Москвадан Тошкентга учаётган самолёт ўлаётган йўловчи сабаб Қозонга қўнишга мажбур бўлганди. Урганчдан Москвага учган самолёт эса йўловчилардан бирининг аҳволи оғирлашгани сабаб Оренбургга фавқулодда қўнган.
Изоҳ (0)