Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели туманидаги сайёр қабулга шахмат мактаби очиш таклифи билан келган фуқарога Spark совға қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими расмий Telegram каналида эълон қилинди.
Сергели туманида 10 апрель куни ўтказилган сайёр қабулда гапиришда нуқсони бўлган Сирожиддин исмли фуқаро шахмат мактаби очиш ниятини ҳокимга айтган.
Суҳбат давомида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели туманидаги боғ ҳудудида шахмат мактаби очиб берилишини ва уни ўзи юритишини айтган.
Мурожаатчидан «Машина ҳайдашни биласизми?», деб сўраган ва тасдиқ жавобини олгач, ҳоким қўл остидагиларга «Эртага шу кишига президент номидан Spark совға қилинглар», деб топшириқ берган.
Айтилишича, шахмат бўйича мураббийнинг 35 нафардан ортиқ шогирдлари жаҳон ва Осиё мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган. Халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳам унинг илк шогирдларидан бири. У 2008 йили «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Изоҳ (0)