• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Буларсиз ҳеч қайси соҳада муваффақиятга эришиб бўлмайди — фарзандингиз келажакда яхши иш топиши учун зарур бўлган 6 кўникма

    Фарзанд тарбияси инсон ҳаётидаги энг муҳим босқичлардан бири экани ҳеч кимга сир эмас. Бола катта ҳаётга қадам қўйиб, жадаллик билан ўзгариб бораётган дунёда ўз ўрнини топиб кетиши унинг айни вақтда қандай билим ва кўникмаларни ўзлаштираётгани билан чамбарчас боғлиқ. «Лайфҳакер» нашри Skysmart онлайн мактабининг академик блоки раҳбари Ольга Лаврентеванинг бу борадаги тавсияларини эълон қилди. «Дарё» уни ўзбек тилида ҳавола этади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ижодий ёндашув

    Келажакка йўл очувчи асосий қобилиятлардан бири — ижодий фикрлаш, оддий масалаларга ноодатий ечимлар топиш. Бу хислат ўсмирга кенг имкониятларни очади.

    Ижодкорлик нафақат дизайнер ва реклама берувчиларга керак. Бундай қобилиятга эга бўлган мутахассис қийин вазиятлардан чиқиш учун зарур бўлган турфа хил ғоялар генераторидир. Муҳандислар, таҳлилчилар, менежерлар, журналистлар, маркетологлар, борингки, ҳар қандай мутахассис муаммога одатдагидан кенгроқ қараш қобилиятидан фақат фойда кўради.

    Ривожлантириш усуллари

    Одатий фикрлаш услубини ўзгартиришга ёрдам берадиган бир нечта машқлар мавжуд. Бу машқларни бажаришда болага кўмаклашинг ва зинҳор уни калака қила кўрманг, йўқса у келажакда ўз ғояларини ошкор қилишдан чўчийдиган бўлиб қолиши мумкин.

    Нарсалар ўртасидаги кутилмаган ўхшашликларни аниқланг. Масалан, ўйлаб кўринг, сумка ва бананнинг қандай умумий жиҳатлари бор? Иккала предмет ҳам сариқ рангда ва чўзинчоқ шаклга эга бўлиши мумкин.

    Буюмлардан фойдаланишнинг ноодатий йўлларини ўйлаб топинг. Масалан, қаламни нимага ишлатиш мумкин? У билан нафақат чизиш, балки нимадир ясашда қоғозни бурама ҳолга келтириш, бўёқларни аралаштириш ёки чўзма сифатида фойдаланиш мумкин. Шу каби усуллардан камида ўттизтасини топишга келишиб олинг: бу онг чегарасини одатий ечимдан чинакам ижодий ёндашувгача кенгайтиради.

    Юзта сўздан иборат ҳикоя тузинг ёки ўнта слайдли презентация тайёрланг. Болани роппа-роса юзта сўздан фойдаланган ҳолда ниманидир ҳикоя қилиб беришга унданг. Ёки уй лойиҳалари тақдимотини уюштиринг. Мисол учун, «Нега ит боқиб олишимиз керак?» деган мавзуда ўн слайдли презентация. Унга чекланган ресурслар билан ҳам мавзуни имкон қадар чуқур ва қизиқарли очиб бериш мумкинлигини кўрсатиш муҳимдир.

    Танқидий фикрлаш

    Интернет жуда хилма-хил ва ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайдиган маълумотларга тўла. Муаммога янгича нуқтаи назар билан қараш, айтилаётган ҳамма гапга ишонавермаслик ва объектив хулосалар чиқариш қобилияти мактаб даврларидаёқ ривожлантириш керак бўлган асосий кўникмалардир.

    Булар турли мутахассисликлар учун, шунингдек, фақат илҳомга боғланиб қолмаган ижодий касб эгалари учун ҳам фойдалидир. Ахир холислик ва далилларга асосланиш эндиликда жуда муҳим.

    Ривожлантириш усуллари

    Танқидий фикрлаш қобилиятини ўйин кўринишида ривожлантириш мумкин — шунда болани жалб қилиш осонроқ кечади.

    Бир хил мавзудаги иккита матнни топинг. Масалан, глобал исиш ҳақида. Муаллифлар мавзуни қандай ёритаётганини, улар келтираётган далиллар ўртасидаги фарқ ва қайси тадқиқотларга мурожаат қилингани ҳақида фикр юритинг. Бу машқ болага доимо мустақил фикр юритишга ва интернет рекламалари таъсирига тушиб қолмасликка ёрдам беради.

    Бола билан тадқиқот ўйинини ўйнанг. Унга камида учта далил билан исботлаш керак бўлган фикрни беринг. Масалан, одам жамиятдан айро ҳолда умр кечира олмайди. Нима учун? Чунки:

    1. Инсон — ижтимоий мавжудот.

    2. Инсон кимгадир кераклигини ва ниманингдир бир қисми эканини ҳис этиши муҳим.

    3. Кўникма ва истеъдодни жамиятдан ташқарида юзага чиқариб бўлмайди,

    «Факт ёки фикр» ўйинини ўйнанг. Муаллифлар ўз қарашларини билдирган мақолани олинг ва боладан нима ҳақиқат ва нима фикр эканини аниқлашни сўранг. Мисол тариқасида қуйидаги парчани келтирамиз:

    Олимлар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, инклар цивилизациясидан қолган Мачу-Пикчу шаҳри аслида Уайна-Пикчу деб аталган бўлиши мумкинини тахмин қилди.

    Кимсасиз шаҳар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилгани — бу факт. Олимларнинг шаҳар бошқача номланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахмини — фикр.

    Бирор нима ҳақида билган ва билмаганларингиз рўйхатини тузинг. Масалан, ҳайвонот боғидаги филни олайлик. Унинг сут эмизувчилар оиласига кириши, ранги кул ранглиги, Ҳиндистонда яшашини биласиз. Лекин улар нима билан озиқланиши ва ўртача неча йил умр кўриши ҳақида маълумотга эга эмассиз. Ушбу машқ ёрдамида бола бир қарашда жуда таниш бўлган объект ҳақида қанчалик кўп нарсани билмаслигимиз мумкинлигини тушунади, қулоққа чалинган ҳамма нарсани текшириб кўриш ва дарров ишониб кетавермасликни ўрганади.

    Жамоа билан ишлаш

    Бу кўникма бошқалар билан самарали мулоқот ўрнатиш ва умумий мақсадга эришиш учун шахсий қобилиятни ишга солишга имкон яратади.

    Жамоа билан ҳамкорлик одамлардаги кучли ва заиф томонларни очиб беради, дунёқарашни кенгайтиради, чунки иштирокчилар топшириққа турли томонлардан қарашни, бошқаларнинг фикрига эътиборли бўлишни ўрганади.

    Меҳнат бозоридаги деярли барча иш ўринларида жамоа билан ишлай олиш кўникмаси талаб қилинади. Бироқ мактаб машғулотларида ўқитувчилар ҳар доим ҳам бу маҳоратни шакллантиришга эътибор беравермайди. Демак, болага буни ўзингиз ўргатишингизга тўғри келади.

    Ривожлантириш усуллари

    Ҳаммаси сиздаги тасаввур кенглигига боғлиқ. Баъзи техникаларни мисол тариқасида келтирамиз:

    Қайсидир юмушни бажаришдан бош тортинг ва бола бунга қандай муносабатда бўлишини кузатинг. У ўша ишни ўзи мустақил бажаришни истайдими ёки сизни бунга ундаб, бу билан ўзидаги ташкилотчилик маҳоратини ўстирадими?

    Бир гуруҳ болага умумий топшириқ беринг. Мисол учун, икки соат ичида оналар учун 8 март совғасини тайёрлаш. Болаларни кузатинг ва ким энг кўп ғояни илгари сургани, ким ташкилий ишларда ёрдам бергани, ким ҳаммасини ўзи мустақил бажаргани ва ҳеч ким билан фикрлашмагани тўғрисида хулосалар қилинг.

    Фарзандингиз билан жамоавий ишдаги ҳар бир ролнинг аҳамиятини спорт ўйинлари мисолида муҳокама қилинг. Айтайлик, футбол. Агар дарвозабон майдондан четлатилса, нима бўлади? Мураббий нима учун керак? Нега бир вақтнинг ўзида ҳам ҳужумчи, ҳам ҳимоячи бўлишнинг имкони йўқ?

    Болангизга арзимаган юмушга ҳам иштиёқ билан киришишни ўргатинг. Масалан, ишлатган идишини ювиб қўйишгина эмас, ҳатто йўлакдаги чироқни ўчириш ва ошхона полини ювиш. Қизиқишни кучайтириш учун уни руҳлантириш йўлларини ўйлаб топинг. Мисол учун, финляндиялик болалар психологи Бен Фурман ўзининг «Болалар кўникмаси амалда» номли китобида болада кўникма ҳосил қилиш учун биргаликда байрам уюштиришни таклиф қилади. Одатда, болалар фақат байрам кечасини эмас, балки унга тайёргарлик кўришни ҳам ёқтиради. Бу уларни ишни чала қолдирмасликка ундайди, ота-оналар эса кўникма, албатта, ўзлаштирилишига ишонч ҳосил қилади.

    Янги шароитга мослашувчанлик

    Бугун дунё ҳатто ўн йил олдингига нисбатан тезроқ ўзгармоқда. Янги технологиялар ишлаб чиқилмоқда, танишлар доираси кенгаймоқда, меҳнат бозорида доимий равишда янги касблар пайдо бўлиб, эскиларига эҳтиёж йўқолмоқда.

    Шу барча ўзгаришларга тезда мослашиш қобилияти одамни ҳақиқий профессионалга айлантиради. У комфорт зонасидан чиқиб, бозор талабларига мослаша олади ва ҳозирда энг кўп талаб қилинадиган соҳаларда ўз малакасини қўллаши мумкин бўлади.

    Ривожлантириш усуллари

    Боланинг фикрлаш қобилиятини янада мослашувчан қилишнинг энг яхши усули уларнинг кундалик тартибига ўзгартириш киритишдир.Фарзандингиз билан уй вазифаларини бажаришнинг янги усулларини синаб кўринг. Мисол учун, одатдаги калкулятор ўрнига, қоғоз ва қаламдан фойдаланинг ёки умуман барча ҳисоблаш ишларини мияда бажаринг.

    Фарзандингизни доимий ишларни бошқа қўлда бажаришга унданг. Масалан, тишларни ювиш, овқатланиш ёки эшикни ёпиш. Кўплаб психологларнинг таъкидлашича, болалар бу каби тажрибаларни иштиёқ билан бажаради. Пол Деннисон эса ўзининг «Мия гимнастикаси» китобида янгилик мияни яхшироқ ишлашга ундайди, чунки миянинг иккала ярим шари ҳам ривожланади, деб ёзади.

    «Агар...» машқини бажаринг. Қизиқарли ғоя ёки вазиятни ўйлаб топинг ва болага буни муҳокама қилишни таклиф қилинг. Масалан: «Агар бутун дунёда интернет ўчиб қолса, нима бўлади?»

    Шерлок Холмс бўлинг. Болага таниш бирорта жойни танланг — хона, боғ, мактабдан уйгача бўлган йўл. Кейин ўша ерда жиноят содир бўлганини айтинг. Бунинг учун олдиндан кичикроқ воқеа ўйлаб топиб қўйинг ва далиллар келтиринг. Масалан, ёзувдан парча ёки кимнингдир шарфи. Боланинг вазифаси — жиноятни очиш. Ўйин вақтида у тафсилотларга эътибор беришни, нарсаларга турли томонлардан қарашни ва мантиқий хулосалар қилишни ўрганади.

    Фарзандингиз билан бирга китоб ўқинг. Ўқиш мияни фаоллаштириб, тасаввурни кенгайтиради. Биз ҳақиқатни очиқроқ кўра бошлаймиз, бизникидан фарқ қиладиган нуқтаи назарларни ҳисобга оламиз ва ноаниқлик муҳитида фойда берадиган янги билимларга эга бўламиз.

    Диққатни бир ерга жамлаш

    Боланинг диққатини маълум бир нарсага қаратиш қийинроқ, чунки уларнинг мияси ҳали етарли даражада ривожланмаган. Лекин бола бу кўникмани қанчалик тез ўзлаштирса, мактабда ўқиши ва келажакда карьера қуриши шунча осонроқ бўлади.

    Муҳим эслатма: диққатни жамлаш қобилияти фақат мураккаб фаолият жараёнида ривожланмайди. Масалан, болалар расм чизаётганда, қурилиш мажмуаси билан шаҳар қураётганда, планшетда видео томоша қилишда ёки сизга тушунарсиз бўлган ўйинни ўйнаётганда ҳам диққатни жамлаш кўникмаси ривожланади. Бундай ҳолатларда уларга халал бермаслик муҳимдир.

    Ривожлантириш усуллари

    Эътиборни муҳим нарсага қаратишнинг турли усуллари мавжуд:

    Шеър ёдланг. Фарзандингиз учун қизиқ бўлган шоир ёки мавзуни танланг. Ҳафтада битта шеърдан (ҳатто парча ҳам бўлиши мумкин) бошланг ва юкни аста-секин ошириб боринг.

    Боладан тиришқоқликни ва диққатни бир ерга жамлашни талаб қиладиган вазифаларни бажаришда «Помидор» услубидан фойдаланинг. Буни ўтган асрнинг 80 йилларида вақтни бошқариш бўйича мутахассис Франческо Чирилло таклиф қилган. Бир «помидор» — 25 дақиқалик иш ва беш дақиқа дам. Ҳаммаси бўлиб тўртта «помидор ейиш» керак, шундан сўнг 15–30 дақиқа дам олишингиз мумкин бўлади. Боланинг ишга мойиллигини ошириш учун уни бунга руҳлантириш керак. Масалан, тўртта «помидор»дан сўнг ширинлик ейишга бориш ёки ижтимоий тармоққа кириш.

    Фарзандингизни спорт тўгарагига ёздиринг. Бу маслаҳатнинг диққатни жамлашга умуман алоқаси йўқдай, лекин ундай эмас. Жисмоний машқлар мияга чалғитувчи нарсаларга эътибор бермасликка кўмаклашади ва иродани чиниқтиради. Ирода диққатни жамлаш қобилиятимизга ижобий таъсир қилиши маълум.

    Мустақиллик

    Мустақил одам ҳаётдан нима кутаётганини англай олади, онгли равишда танлов қилади ва бунинг учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Одамдаги эркинлик ва ўзини назорат қила олиш ҳисси айнан болаликда шакллана бошлайди, янги имкониятлар эса болаларни минглаб тажрибалар қилишга ундайди.

    Боладаги мустақилликни ошириш учун сиз уни аста-секин қўйиб юборишни, улғайганини қабул қилишни, хатолар қилиш ва улардан хулоса чиқаришига тўсқинлик қилмасликни ўрганишингиз керак. Ҳар қандай шароитда ҳам ўзига ишонч ҳисси ва иш фаолиятида катта муваффақиятларга эришиш имконияти пайдо бўлиши учун бу жараённи болаликдан бошлаган маъқул.

    Ривожлантириш усуллари

    Психологлар қуйидаги техникаларни тавсия қилади:

    Оддий кундалик буюмлар билан мустақилликни ривожлантиришни бошланг. Бола икки-уч ёшида катталар ёрдамисиз кийинишни, тўшак ёзишни ва қўлларини ювишни ўрганиши мумкин. Тўрт-беш ёшида пойабзал боғичини боғлаш, столни тозалаш, ҳайвонларни боқиш ёки гулларга сув қуйишни уддалайди. Олти-саккиз ёшида эса мактаб сумкасини тайёрлашни, ювинишни ва тозалик қоидаларига риоя қилишни эплайди.

    «Қарши савол» машқини мунтазам қўллаб боринг. Бола сиздан нимадир сўраганда ҳамма масалани унинг учун ечиб беришга шошилманг — унга мустақил ўйлашга имкон беринг. Қарши саволлардан фойдаланинг: «Сен нима қилган бўлардинг?», «Ўйлаб кўрайлик. Қандай вариантлар бор?, «Сенга қайси жавоб маъқулроқ?». Ёш улғайгани сари саволлар сонини ва мураккаблигини оширинг. Шундай қилиб, бола ҳаётда ҳар қандай қарорни мустақил равишда қабул қилиш мумкинлигини аста-секин тушунади.

    Болага хато қилиш ҳуқуқини беринг. Унинг ўзи учун тайёрлаган биринчи нонуштаси бемаза ёки истеъмолга яроқсиз бўлиши мумкин, лекин бу хатони у билан биргаликда таҳлил қилиш керак. Акс ҳолда, бола келажакда доим сизга суянадиган ва нотўғри қарорлари учун бошқаларни айблайдиган бўлиб қолади.

    Қоидаларни шахсий ҳаётингиздаги мисоллар билан мустаҳкамланг. Болалар катталарга тақлид қилишга уста. Ўғил ё қизингизга эришган ютуқларингиз ҳақида гапириб беринг — қандай қилиб ота-онангиз ёрдамисиз ўқишга ёки ишга кирганингиз ҳақида. Бу болани руҳлантиради ва келажакда ўз қарорлари учун жавобгарликни ўз бўйнига олиши осонроқ кечади.

    11.04.2022, 10:04   Изоҳ (0)   14599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 10 гектар ерни 7,5 минг доллар эвазига танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    11.04.2022, 09:45

    Бозорлардаги гўштлар қанчалик ишончли, эшак гўштини аҳоли ажрата оладими? Мутахассис жавоб берди

    11.04.2022, 08:10

    Бўстонлиқдаги «Бочка»да психотроп модда сотувчи икки киши қўлга тушди

    10.04.2022, 23:46

    Ўзбекистонда эксклюзив ҳуқуқларини бекор қилиш орқали монополияларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди

    10.04.2022, 23:15

    Хоразмда пул эвазига фуқароларга субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган банк кассири ушланди

    10.04.2022, 21:24

    Наманганда мактаблар яқинида қуёш батареяларида ишлайдиган кўчма светофорлар ўрнатилмоқда (фото ва видео)

    10.04.2022, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    Дунё | 14 июл, 21:20

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 20:59

    Тошкентда аҳоли банк карталаридан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 20:45

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    Саломатлик | 14 июл, 20:25

    Wizz Air лоукостери сентябрдан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

    Дунё | 14 июл, 20:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.