Мол гўшти сметана ва помидор соусида юмшоқ ҳамда жуда мазали бўлиб пишиб чиқади.
Керакли маҳсулотлар:
- мол гўшти — 800-900 грамм;
- пиёз — 2 дона;
- ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
- ун — 1/2 ош қошиқ;
- сметана — 150 грамм;
- сув — 250 мл;
- помидор соуси — 1 ош қошиқ;
- туз ва зираворлар.
- Гўшт узунчоқ ёки оддий тўртбурчак, пиёз эса ярим доира шаклида тўғралади.
- Микроволновкага ёғ қуйилиб, «қовуриш» режими танланади.
- Пиёз 4-5 дақиқа давомида қовурилади.
- Пиёз устидан ун сепилиб, яна бироз пиширилади.
- Устидан таом учун тайёрланган барча маҳсулотлар солинади.
- Яхшилаб аралаштириб, 1 соатга «димлаш»га қўйилади.
Изоҳ (0)