Тухум ва кўкатлар қўшиб тайёрланадиган егулик рўзадорларни кун давомида тўқ тутади.
Керакли маҳсулотлар:
- краб таёқчалари — 80 грамм;
- тухум — 4 дона;
- сут — 3 ош қошиқ;
- ўсимлик мойи — 1-2 ош қошиқ;
- кўкат, туз ва қалампир.
- Краб таёқчалари ва кўкат майда тўғралади.
- Тухум сут, туз ва қалампир билан аралаштирилади.
- Товага ёғ қуйилиб, бироз қиздирилади. Краб таёқчалари солиб, қовурилади.
- Устидан тухумли аралашма солинади, тованинг қопқоғи ёпилади ва 5-7 дақиқага қолдирилади.
- Омлетнинг таг қисми қизариб пишгач, кўкатлар сепилади.
Изоҳ (0)