Ҳам мазали, ҳам тўйимли лаққа балиқни ноодатий усулда пиширамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- лаққа балиқ — 1 килограмм;
- пиёз — 2 дона;
- помидор — 2 дона;
- саримсоқ — 2 бўлак;
- зайтун ёғи — 5 ош қошиқ;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Лаққа балиқ яхшилаб тозаланади. Сўнгра бир неча бўлакка бўлиб, идиш ичига жойлаштирилади ва туз, зираворлар сепилади.
- Пиёз ва помидор айлана шаклида тўғралади. Алоҳида идишга майдаланган саримсоқ, зайтун ёғи ва тўғралган укроп солиб аралаштирилади.
- Икки қават фольга қоғозига аввал бир дона помидор ва пиёз, устидан балиқ бўлаги қўйилади. Устидан бироз саримсоқли аралашма қуйилади. Сўнг устига яна биттадан помидор ва пиёз солинади. Яна саримсоқли аралашма қўшилади.
- Фольганинг икки чеккаси худди қайиқча сингари кўтариб қўйилади.
- Қайиқлар пишириш варағига қўйилади ва 180-190 даража печда 30-35 дақиқа давомида пиширилади.
- Дастурхонга таъбга кўра гарнир билан тортиш мумкин.
Изоҳ (0)