Бедана тухумлари ушбу парҳезбоп салатнинг таъмини янада бойитади.
Керакли маҳсулотлар:
- бедана тухуми — 10 дона;
- пишлоқ — 200 грамм;
- помидор — 3-4 дона;
- бодринг — 1 дона;
- булғор қалампири — 1 дона;
- уруғсиз зайтун — 90 грамм;
- зайтун мойи — 4 ош қошиқ;
- лимон шарбати — 1 ош қошиқ;
- туз.
- Тухум қайнатиб олиниб, сўнгра тозаланади.
- Барча махсулотлар тўртбурчак шаклда тўғралади ва тухум ҳамда зайтун билан аралаштирилади.
- Охирида зайтун ёғи, лимон шарбати ва туз қўшилади.
Изоҳ (0)