Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳар қандай фильм жуда машҳур ёки омадсиз бўлиши мумкин. Буни билган Голливуд юлдузлари маълум бир ролга рози бўлишдан олдин узоқ вақт ўйлашади. Баъзилар таваккал қилмасликка қарор қилади, охир-оқибат барча рекордларни янгилайдиган фильмларда роль ўйнашдан бош тортишади.

Женнифер Лопес — «Вафосиз»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Лопес катта фильмографияга эга. Аммо у актрисалик карьерасини ўзгартириши мумкин бўлган «Вафосиз» фильмидаги Конни ролидан воз кечган. Женнифер рад этганидан афсусда бўлса-да, бу роль айнан Даян Лейн учун махсус ёзилган деган фикрда.

Брэд Питт — «Матрица»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Матрицадаги Киану Ривз ўрнида бошқа бировни тасаввур қилиш қийин. Бироқ Нео роли биринчи марта Брэд Питтга таклиф қилинган. Актёрнинг сўзларига кўра, у дарҳол бу роль уники эмаслигини тушунган.

Майкл Китон — «Суғур куни»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Майкл Китон биринчи марта экранга чиққанидан бери ажойиб актёр сифатида шуҳрат қозонди. Бироқ у ҳам машҳур фильмлардаги роллардан воз кечган. Улардан бири бугунги кунда афсона саналадиган «Суғур куни» эди. Актёр ролни рад этганидан афсусда бўлса-да, у қаҳрамонни Билл Мюррейдан яхшироқ ўйнай олмаслигини тан олади.

Эдди Мерфи — «Рожернинг қуёнини ким алмаштирди?»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Рожернинг қуёнини ким алмаштирди?» фильми 1980 йилларда хит бўлган. Маълум бўлишича, бош роллардан бири аввал Эдди Мерфига таклиф қилинган. Комедиячи бу фильмни ҳар гал кўрганида рад этгани туфайли ўзини аҳмоқдек ҳис қилишини тан олган.

Шон Коннери — «Матрица: қайта юкланиш»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жеймс Бонд ролини ижро этган Шон Коннери ҳам «Матрица: қайта юкланиш» фильмида суратга тушиши мумкин эди, лекин фақат бир сабабга кўра уни рад этган: у сценарийни тушунмаган. Архитектор роли охир-оқибат Ҳелмут Бакаитисга тегган.

Ҳелли Берри — «Тезлик»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ҳелли Берри интервьюларининг бирида «Тезлик» фильмидаги роль Сандра Буллокдан олдин унга таклиф қилганини айтган. Агар у рози бўлганида, фильм бошқача бўлиши мумкин эди. Ўшанда сценарий унга ишонарсиз бўлиб туюлган ва у рад этган. Аммо фильмни томоша қилган актриса қароридан жуда афсусланган.

Мэтт Деймон – «Аватар»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мэттнинг тан олишича, «Аватар» фильмида суратга тушишдан бош тортиши унга жуда қимматга тушган. Унинг сўзларига кўра, у шу туфайли ўзини дунёдаги энг аҳмоқ бизнесмен деб ҳис қилади. Рад этишининг асосий сабаби эса актёрнинг бошқа фильмда иштирок этишга рози бўлгани эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар