• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Ислом дини ва чин мусулмонларга қаршилигим йўқ». Ҳилол Насимов жанозасига келмайдиган ҳамкасби ҳамда фильмлари қаҳрамонларининг прототиплари ҳақида (видео)

    Актёр ва режиссёр Ҳилол Насимов «Дарё» интернет-нашрига берган интервьюсида уни исломофобияда айблайдиганларга ўз муносабатини билдирди.

    «Мени танқид қилаётганларнинг кўпчилиги ислом дини назариясини билмайди»— Бу дунёда ҳаммага бирдек ёқиш қийин. Битта фильмни юзта томошабин кўрса, уларнинг фикри бир-бирига ўхшамаслиги ҳам айни ҳақиқат. Мен фильмларим орқали ислом динига қарши чиқмайман, аксинча муқаддас динимизга ёт ғояларни қўшмоқчи бўлганларнинг асл юзини кўрсатишга интиламан. Шу билан бирга, давлат сиёсатини ҳам имкон қадар ёритишга ҳаракат қиламан. Ҳаётда рўмол ўрамаган бўлса-да, иймонли аёлларни жуда кўп кўрганман. Афсуски, баъзи бир рўмолга бурканган аёллар нима иш қилишаётганини ҳам ўз кўзим билан кўрган вақтларим бўлган.

    Ўғлим ҳам соқол ўстириб юради, «ол» деб жаҳлим чиқади. Шукрки, фарзандларимнинг бари беш маҳал намоз ўқишади. Уларнинг бари иймонли, эътиқодли фарзандлар эканлигидан қувонаман. Шу боис мени динга қаршиликда айблаш ноўрин. Баъзи одамлар фильм ғоясини тушунмай, бир ёқлама фикрлашади.

    Энг қизиғи, мени танқид қилаётганларнинг кўпчилиги ислом дини назариясини билишмайди. Бирорта савол берсангиз, лабини тишлаб қолади.

    Дунёда ислом динидек муқаддас ва эзгуликка хизмат қиладигани йўқ. Ҳатто динимиз ғайридин қўшниси ҳаром қилинган ҳайвонни боқаётган бўлса ҳам, унга озор бермасликка чақиради. Мен фильмларимда қоралаётган персонажлар эса одамларга зиён етказишади.

    Интернетда бир актёр «Ҳилол Насимов ўлса, жанозасига бормайман», дебди. Майли, келмасин. (Режиссёр актёр Ҳабибулло Низомовнинг ўзи ҳақида айтган гапларини назарда тутяпти). Одамлар тўғри тушунишларини истайман, мен реал воқеалар асосида фильм суратга оламан. Фильм қаҳрамонларимнинг прототипи билан ҳаётда учрашганман, уларнинг ҳикояси асосида сценарий ёзганман.

    «Фильмларим қаҳрамонларининг прототиплари ҳаётда бор»

    — Масалан, «Тубанлик» фильмини олайлик. Фильмни суратга олишдан аввал бир неча марта Андижонда 11-13 ёшли қизларни ота-онасининг розилиги билан турмушга беришгани ва никоҳ кечасида уларнинг айримлари вафот этгани ҳақида эшитганман. Фильм орқали нафақат қизларни эрта  турмушга бериш, балки аҳмоқона қўшхотинликни ҳам қоралаб чиқишни ният қилгандим.

    Майли, бу воқеалар Андижонда бўлгандир деймиз, аммо «Тубанлик» фильмидаги қаҳрамон прототипи Тошкентда яшаганига нима деймиз? Мен аввалги йиллардаги эмас, балки шу кеча-кундузда содир бўлган воқеалар ҳақида гапиряпман. Мирза Азизов ўша пайтда 50 ёшда эди, фильм прототипи эса 72 ёшда бўлган. Фильм тўлиқ реал воқеа асосида суратга олинган. Мирза Азизовдан аввал Эркин Комиловни фотопробага чақиргандим. Актёр воқеликни эшитиб, ҳайратга тушганди.

    Баъзан ўзбек тилидаги гапини ҳам ўнта хато билан ёзадиган ва фильмларимдан айб излайдиган инсонлар ғашимни келтиради. Менимча, улар фильм прототиплари ҳаётда борлиги ва бундай воқеалар тез-тез содир бўлишини билишса, фильмларга қараш ҳам бироз ўзгарган бўларди.

    «Ислом дини ва чин мусулмонларга ҳеч қандай қаршилигим йўқ»

    — Мени ислом динига қаршиликда айблаётганларга яна бир гап: «Ажал жодуси» фильмидаги йигитнинг прототипи билан ҳам бир неча марта суҳбатда бўлганман. У ўша пайтда Ички ишлар вазирлигининг ертўладаги ҳибсхонасида сақланарди. Унинг айтганлари фильмда кўрсатилганларидан ўн баробар қўрқинчлироқ эди. Ота-онаси бозорда ишлаган ва тонг отмасдан ишда кетган. Интернетдаги «меҳрибон»лар эса уни аврай бошлашган. Байтулмолга пул тўплаш керак деб одамларнинг уйини тунашган. Юқорида айтганимдек, асл мусулмон инсон ғайридин қўшнисининг ҳаром қилинган жонзотига озор бермайди. Динни ниқоб қилганлар эса тирик инсонларнинг жонига озор бериб, молини тунайди.

    Яна бир йигит билан суҳбатлашдим. Отаси вокзал бекатининг бошлиғи, онаси эса стоматолог экан. Ҳатто улар ҳам фарзандидаги ўзгаришларни сезишмаган. Болам намоз ўқияпти, деб ўйлашган, холос. У йигитнинг аёли уч ой аввал фарзандли бўлган экан. Ўша пайт рўза ойи эди. Бола ертўладаги ҳибсхонада чирқираб йиғлаяпти. Аммо онаси қорнини тўйдирмаяпти. Эй, барака топгур, ислом динида эмизикли болани оч қолдириб, рўза тутинглар, дейишмаган дедим. Ундай ақидаларга берилган инсонларнинг мияси айниб қолади, улар ислом дини амалларини бажаряпмиз, дейишади. Аммо акс иш тушунишмайди.

    Аслида болага 10 баробар кам пул бериб, 10 баробар кўпроқ эътибор қаратиш керак. Ёт ғояларга берилиш кўп ҳолларда ота-онанинг бефарқлиги сабаб юзага келади. Боланинг оёғига хорижнинг этигини олиб берган ёки яхши машина олиб берган билан иш битмайди. Юқорида мисол келтирган инсонлар ёт ғояларга берилиб, бор-йўғидан ҳам айрилишган.

    Болалигимда бувим раҳматли танчаларига ўтказиб, суралар ёдлатарди. Нима яхши-ю, нима ёмонлигини тушунтирарди. Ўша пайтда ўрганганларим ҳалигача ёдимдан чиқмайди.Хуллас, мен фильмларимда ёт ғояларни татбиқ қилаётган инсонларни кўрсатаман. Ислом дини ва чин мусулмонларга ҳеч қандай қаршилигим йўқ. Алҳамдулиллоҳ, мен ҳам мусулмонман.

    Режиссёр билан суҳбатни қуйида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:

    Мавзуга доир: Ҳилол Насимов билан фильмларини «стол устида суратга олиши», китоб ўқимайдиган режиссёрлар ҳамда «хонтахта» сериаллар ҳақида интервью (видео)

    01.04.2022, 14:40   Изоҳ (0)   40048
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон 4 йиллик танаффусдан сўнг янги фильмда суратга тушмоқда

    31.03.2022, 10:45

    «Оскар» ҳакамлар ҳайъатининг кино ишқибозларининг муҳокамаларига сабаб бўлган қарорлари

    30.03.2022, 15:47

    «Ўргимчак одам», «Олоуддиннинг сеҳрли чироғи» ва бошқа машҳур фильмлардаги воқеаларнинг сиз хаёлингизга келтирмаган жиҳатлари (фото)

    29.03.2022, 16:44

    Машҳур фильм ва сериалларнинг суратга олиш майдончасида нималар юз бериши акс этган қизиқарли суратлар (фото)

    27.03.2022, 19:47

    «Халқ артистига — 135 минг сўм». Режиссёр Ҳилол Насимов ўзбек актёрларининг гонорари ҳақида гапиришга уялишини айтди (видео)

    26.03.2022, 20:48

    Вақтингизга ачинмайсиз: тушкун вақтларда кўнгилга таскин берадиган фильмлар тўплами

    26.03.2022, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.