Қашқадарё вилоятидаги боғчада болаларга моғорлаган нон берилгани айтилаётгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси «Дарё» нашрида эълон қилинган хабарга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2 март кунида вилоят МТБ томонидан Қамаши туманидаги 15-давлат мактабгача таълим ташкилотидаги қонун бузилишлари юзасидан ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш давомида қатор камчиликлар билан биргаликда хўжалик мудири томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини номақбул шароитда сақланаётганлиги ҳолати ҳам аниқланган.
«Аммо постда келтирилганидек, болаларга моғорлаган нон берилмаган. Нон моғорлаганлиги ҳолати ошпаз томонидан аниқланган ва хўжалик мудирига қайтарилган», — дейилади хабарда.
Ишчи гуруҳ маълумотномаси Қамаши туман прокуратурасига 7 март кунидаги 01-01/3-338 рақамли хат билан ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилган. Шунингдек, бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан Қамаши туманидаги 15-давлат мактабгача таълим ташкилоти директорига нисбатан интизомий жазо қўлланилган.
Мавзуга доир:
- Самарқанддаги яна бир хусусий боғчада болага жароҳат етказилгани айтилмоқда. Тарбиячи ишдан бўшаган
- Самарқандда хусусий боғча тарбиячиси болаларни игна тиқиб қўрқитиб келгани айтилмоқда (видео)
- Фарғонада боғча болаларини тинчлантириш учун темир қошиқдан фойдаланиб, 4 ёшли боланинг бир кўзидан айрилишига сабабчи бўлган тарбиячига суд ҳукми ўқилди
Изоҳ (0)