• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Автомобилларга газ баллон ўрнатиш нархларини икки баробар ортиб кетиши, юкхонадаги «бомба» — мутахассис билан суҳбат  

    «Дарё» мухбири Сирдарё вилоятида жойлашган Gas Equipment Servic автомобилларга газ баллон ўрнатиш шохобчасида бўлиб, жамият раҳбари Баҳром Гулмуродов билан суҳбатлашди. Суҳбатда автомобилларга қандай турдаги газ баллонлар ўрнатилаётгани, уни ўрнатиш  ва ускуналар нархларининг кескин ортиб кетиши ҳамда газ баллонларнинг портлаб кетиши сабаблари ҳақида сўз борди.

    «Газ баллон бомба эмас»

    Ҳозир одамларда автомобиль газ баллонига бўлган муносабат ижобий. Лекин айримлар уни машинасига ўрнатишдан қўрқади ва газ баллони борларга қарата «багаж»ида бомба олиб юрибди, дейди. Йўқ, бу бомба эмас. Ҳозирги иқтисодий ҳолатдан келиб чиқилса, газ арзон ва муқобил ёқилғи. Албатта, техник хавфсизликка риоя қилинса, у хавфли эмас. Агар хавфсизликка амал қилинмаса, бензин ҳам керагича хавф туғдира олади.

    Баҳром Гулмуродов

    Баҳром Гулмуродов
    Фото: «Дарё»

    Автомобиль мойи вақтида алмаштириб юрилса, газнинг моторга салбий таъсири йўқ. Moтoр қуриб қолиши эса газга боғлиқ эмас. Moтoр қуриши мойдан ёки кўрсатилган техник хизмат сифатсизлигидан бўлиши мумкин.

    Бу соҳага 3 йил аввал кириб келганман. Ўша пайтда автомобиллар газ баллон ўрнатиш учун келадиган мижозлар сони кўпроқ эди, ҳозир эса камайган. 3 йил олдин кунига 40 та машинага газ баллон ўрнатиларди. Айни пайтда ҳар куни 30 та машинага ускуналар ўрнатилмоқда.

    Мижозлар камайишига сабаб машиналар нархи ошиб кетганидан деб ўйлайман. Менимча, аҳоли орасида аввалгига қараганда автомобиль сотиб олувчилар сони камайган.

    Фото: «Дарё»

    Газ баллон нима сабабдан портлайди?

    Биз ҳозирда кўп моделлардаги автомобилларга газ баллонлар ўрнатмоқдамиз. Хусусан, чет элда ишлаб чиқарилган машиналарга ҳам. Ишлаётган усталаримизнинг кўпчилиги иймон-эътиқодли йигитлар. Бизда масъулиятни ҳис қилмаслик иложсиз. Агар ўрнатилган газ баллонларга бирор кор-ҳол бўлса, у бизнинг бўйнимизда, деб ҳисоблаймиз. Одамнинг ҳаёти ўйинчоқ эмас-ку, уларнинг фарзандлари бор. Кутилмаган фалокатлардан Аллоҳнинг ўзи сақласин.

    Охирги пайтда машиналар портлагани ҳақида хабарлар кўпайди. Менимча, бундай бахтсиз ҳодисалар ҳайдовчиларнинг лоқайдлиги сабаб содир бўлади. Газ баллон ўрнатилгандан кейин ҳайдовчи устахонадан чиқиб кетаётганда: «балонни ҳар 3 йилда бир текширтиришингиз керак», деб айтилади. Афсуски, айримлар ускунани доимий текширувдан ўтказмайди. Узоқроқ юрай, деб 3-4 сўм бериб, кўпроқ «давления» урдиришга ҳаракат қилишади. Бунда заправкадагиларнинг ҳам ўзига яраша масъулияти бўлиши керак. Айримлар баллон гази тугамасдан туриб устига яна «давления» урдиради. Балки, бу ишни йўлимда тўхтаб юрмай, вақтимни тежай, деган мақсадда қилар ёки ортиқча дамлатиш хавфли эканини билмайди. Биз газ баллон лар сифатини текшириб, кейин автомобилларга ўрнатамиз.

    Масалан, 2 ой илгари Жиззах вилояти Оқолтин туманида бир машина портлаб кетди. Унинг газ баллонини ҳеч ким ўрнатмаган, машинаси заводда газ баллонли ҳолатда ишлаб чиқарилган. Газ баллон усти қопланган бўлган. Ҳайдовчи ускунага қарамаган, унинг ичига «мусор» тўпланиб, нам тортган. Баллон занглаб, ташқари томондан емирилган. Газ баллон ичкарисидан емирилиши табиий, лекин ташқаридан занглаши портлашни тезлаштиради. Машина газ баллони ортиқча босимни кўтара олмаган.

    Фото: «Дарё»

    Баллонни металл шар сифатида тасаввур қилинг, ичига ҳаво жўнатиляпти, у шишади ва яна жойига қайтади. Металлни қайирасиз, тўғрилайсиз, яна қайирасиз, тўғрилайсиз. Ўша баллонни бояги жойи бўшашиб, у ердан металлнинг молекулалари қочади. Ўша жойдан синади. Ташқари томондан ҳам емирила бошласа, портлашга олиб келади.

    Автомобиль газ баллонига эътиборли бўлиш керак. Уни доимий равишда устасига кўрсатиб туриш зарур. Ҳозир кўпчилик қўлига «ключ» ушламай қўйган. Машина юриб тургандан кейин унга қараш лозим. Газ баллонни машинага ўрнатаётганда устахона ходимидан лицензия борми, деб сўраш керак. Ускунани кўчадаги ноқонуний ишлаётган устахоналарда ўрнатиш керакмас. Махсус газ ўрнатадиган корхоналарда ўрнатиш зарур. Кўчадагиларнинг бирортаси газ баллон билан боғлиқ муаммо бўлса, бўйнига олмайди.

    Автомобилга газ баллон ўрнатилгач, газ қуйишдан олдин уни синаш керак. Газ баллон фақат босим ортиб кетишидан ва уни деворлари босимни кўтара олмаслигидан портлайди.

    Бизда тажриба юқори. Корхонамизга автомобилларга газ баллонлар ўрнатиш учун Тошкент шаҳри,Тошкент, Қашқадарё вилоятларидан кўпчилик келади. Шу билан бирга, Самарқанд, Жиззах, Сирдарёдан ҳам мижозларимиз талайгина. Корхонамизда 20 йиллик тажрибага эга ходимлар ҳам бор. Биз автомобилларга СПГ-1 метан баллонларни ўрнатамиз.

    Газ баллон нархи нега қимматлашди?

    Ҳозирда Навоий, Фарғона ва Тошкент вилоятларида 3 та газ баллон ишлаб чиқарадиган заводлар бор. Ўзбекистонга Хитойдан ҳам газ баллонлар импорт қилинади.

    Газ баллон нархи кўтарилиб кетишининг асосий сабаби ускуна етишмаслиги билан боғлиқ. Унинг танқислиги ортгач эса нархлар 2 баробарга юқорилади.

    Албатта, нархлар газ баллон лар ва уларни ўрнатиш ускуналари қаерда ишлаб чиқарилганига ва сифатига ҳам боғлиқ. Шунга қараб нархлар турлича. Газ баллонлар нархи 2021 йилнинг ёз ойларида оша бошлаган. Газ баллон нархи кўтарилиши билан, уни ўрнатиш ускуналари нархлари ҳам ошди. Аммо ишчи кучи, хизмат кўрсатиш нархи кўтарилмади. Чегара ёпилди, хом ашё тақчил, дейишди. Газ баллон камайиб кетди, баъзида топа олмай ҳам қолдик. Кейин бошқа вилоятлардаги устахоналар билан келишиб, газ баллонлари бўлса, сотиб олдик.

    Бензин ошганидан кейин газ баллон нархи ҳам ошиб кетди, деган гаплар нотўғри. Чунки бензин ошмасидан аввал ҳам газ баллонлар нархи кўтарилиб бораётганди. Газ баллон тақчил бўлиб қолди. Заводларни маҳсулот етказиб бериш имконияти камайиб кетди. Одамлар бизни нотўғри тушунишади. Нархларни атайлаб оширишяпти, деб ўйлашади. Биз нархларни мижозни «қочириб» атайлаб оширмаймиз-ку! Бизнинг даромадимиз ўша-ўша турибди. Пулимиз кўпайиб кетгани йўқ. Одамлар бензин кўтарилган пайтда газ баллон нархи ҳам кўтарилиб кетди, деган хаёлга боришди. Аслида ундай эмас. Ўзларинг, сунъий оширгансизлар, деган фикрлар ҳам бўлди. Мен бу масалада нари борса ўзимнинг вилоятимдагилар билан келишишим мумкин. Лекин бутун республика вилоятлари билан нархларни оширишга келиша олмайман-ку! Қолаверса нархни ошир, дейдиган ташкилот ҳам йўқ. Ҳамма корхона алоҳида, эркин ишлайди.

    Фото: «Дарё»

    Газ баллон нархи аҳоли даромадларига мосми?

    Очиғини айтсам, газ баллоннинг ҳозирги нархлари одамларнинг реал даромадларига умуман тўғри келмайди. Улар қийинчилик билан пул йиғиб машина олади. Масалан, Россияда ишлаб келиб автомобиль харид қилишади. Ҳайдай деса, бензиннинг нархи қиммат, газ баллон ўрнатаман деса у ҳам баланд нархларда.

    Оддий машина минган одам 1 ойда 3-4 млн сўм даромад олиши мумкин. Бу ҳолатда бир неча ой емай-ичмай пул тўпласа, газ баллон ўрнатиши мумкин экан. Мен бундай бўлишини сира хоҳламасдим. Агар ўзимнинг ихтиёрим билан нархни кўтариш керак бўлганда, кўтармаган бўлардим.

    Агар кимдир нархларни сунъий кўтаришган деб ўйласа, хато бўлади. Одамлар кутсам газ баллон нархи тушадими, деб кўп сўрашади. Билмадим, дейман. Ёрдам бергим келади, лекин иложим йўқ. Нарх, бозор шунақа. Биз ҳам газ баллонни зарарга қўйиб бера олмаймиз-да. Озроқ кутишса, балки заводлар ишлаб газ баллон нархи тушиб қолар.

    Фото: «Дарё»

    Газ бензиндан қанчалик арзон?

    Агар бензиннинг нархи пасаймаса, газ баллонни қимматга ўрнатиш ўзини оқлайди. Масалан, автомобилингиз янги бўлса, унга сифати юқори бензин қуясиз. Айтайлик, 9 минг сўмлик. Кунига 100 километр юрдингиз дейлик: 10 литр бензин сарфланса, 90 минг сўм бўлади. Бу 1 ойда 2 миллион 700 минг сўм, дегани. Бундай ҳолатда албатта, газ баллон ўрнатган арзонга тушади. Масалан, юзталик газ баллонни бир марта тўлдирилса (50 минг сўм), Gentra автомобили 280 километр юради. Газ — бензиндан анча арзон ёқилғи. Шунинг учун ҳам ҳамма газ баллон ўрнатмоқда.

    Биз газ баллон нархи ошган пайтда хизмат нархини оширмадик. Чунки бу одамларга ортиқча харажат бўлиб кетарди ва нархлар янада қимматлашарди. Кўпчилик баллон ўрнатмоқчи бўлса, қарз ҳавола қилиб, қийналиб машина сотиб олган бўлади. Биз ҳам хизмат нархини ошириб юборсак, бу ноинсофлик бўларди. Агар газ нархи тушса, кейин хизмат нархларини кўтармоқчимиз.

    Бизда хизмат нархлари 3 йилдан бери 20 минг сўмгина кўтарилган холос. Тўғриси, соҳадаги рақобатга 10 минг сўм ҳам катта таъсир кўрсатиши мумкин. Агар бошқа хизмат кўрсатиш корхоналаридан озгина қиммат хизмат кўрсацак, мижоз ўша корхоналарга боради. Ҳозир шароит шундай. 10 минг сўм ким учундир катта пул бўлиши мумкин. Айниқса, қарз олиб газ баллон ўрнатаётган одам кичик суммаларни ҳам ҳисоб-китоб қилади.

    Бизда баҳор фасли ва ёз бошларида мижозлар камаяди. Кўпчилик деҳқончилик ишларини ёки қурилиш бошлайди.

    Газ бензиндан кучсизроқ чақнайди. Шунинг ҳисобига автомобилнинг «оборот» олиши секинроқ бўлади. Машиналар дастури бензинга мўлжалланган. Нега пропан қўйдириш камайди? Чунки пропаннинг нархи ошиб кетди. У суюлтирилган газ бўлгани учун бензин билан харажатлари тенг бўлиб қолди. Шунга пропанга бўлган талаб пасайиб кетган.

    Метан газ баллонларни кредитга ёки муддатли тўловга ўрнатиб берадиган корхоналар бор. Аммо ҳозир бизда йўқ. Аввал бор эди, лекин айрим сабабларга кўра тўхтатганмиз. Ҳозирги пайтда фақат нақд пулга ўрнатамиз, насияга эса йўқ.

    01.04.2022, 20:20   Изоҳ (0)   79901
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Раҳимберди Раҳмонов: «Рамазон ойида мусулмонлар фариштанинг ҳаёти каби яшайди»

    01.04.2022, 20:08

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина олиши кўзда тутилган аҳолининг 93 фоизи эмланиб бўлди

    01.04.2022, 19:59

    Ўзбекистонда 2023 йилдан фуқароларни текшириш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилиши мумкин

    01.04.2022, 19:23

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон парламенти раҳбари Соҳиба Гафарова билан учрашди

    01.04.2022, 19:07

    Фарғонада бирга тадбиркорлик қилишларини айтиб, фуқародан 28 минг доллар олган аёл ушланди

    01.04.2022, 18:57

    Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум қилинди

    01.04.2022, 18:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.