Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов кириб келаётган муборак рамазон ойининг фазилатлари ва хусусиятлари ҳақида «Дарё» интернет-нашрига сўзлаб берди.
"Рамазон — тақво ойи. Рамазонда биз ўз-ўзидан тақводорга айланамиз. Чунки баъзи бир ўзимизга нолойиқ ишлардан бу ойда тийиламиз.
Энди бир ой тақвода юрган, бир ой фариштанинг ҳаётида яшаган мўмин одам Рамазон тугаганидан кейин яна тақвосидан воз кечмаса керак.
Бир ой фариштанинг ҳаётида яшаган мўмин яна шу ҳаётни қўмсаб, шу ҳаётни давом эттириши керак".
Изоҳ (0)