Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, парламент раҳбари Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказган.
Учрашувда ҳамкорликнинг барча соҳаларида – иқтисодиёт, сиёсат, парламентлараро алоқалар, маданият ва ижтимоий соҳада муваффақиятларга эришилаётгани, барча даражаларда фаол мулоқотлар, расмий делегациялар, бизнес ва жамоатчилик вакилларининг ўзаро ташрифлари давом эттирилаётгани таъкидланган. Кейинги йилларда, пандемияга қарамай, товар айирбошлаш 4 карра ошгани, жорий йил бошидан савдо 25 фоизга ошиб, икки юздан ортиқ қўшма корхона ташкил этилгани қайд этилган.
Айни пайтда парламентлар Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг бевосита вакиллари сифатида «халқ дипломатиясини» илгари суриши, шу жумладан, ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаши, иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутишлари кераклиги кўзда тутилган.
Изоҳ (0)