• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда 2018 йилда операция қилинган беморнинг бир буйраги олиб ташланган. Бемор шифокор унинг буйрагини сотган деган гумонда яшамоқда

    Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Умидулло Каримов 2018 йил буйракда туз йиғилишидан шикоят қилиб, шифохонага мурожаат қилди. Бемор операцияга муҳтож бўлгани боис, у операция қилинди ва операция давомида унинг бир буйраги олиб ташланди. Бемор эса воқеадан хабар топгач, шифокор буйрагимни сотиб, пуллаган деган гумонда яшамоқда.

    Умидулло Каримов.

    Умидулло Каримов.
    Фото: «Дарё»

    «2018 йилнинг ноябрь ойида Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасидан ордер олиб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига даволанишга бордим. Шифохонада тўрт кун кетма-кет уч маҳалдан қон анализи олишди. Хонада тўрт киши бирга ётардик. Ёнимдаги шерикларим нега улар мендан кўп қон олишаётгани билан қизиқди. Мен эса уларга ҳазил қилиб донорман дедим. Бешинчи куни эса операция қилишларини айтиб, вақтини белгилашди. Шунда докторга операция учун маблағим йўқлигини, даволанишга ‘ордер’ билан келганимни айтдим. Эртаси куни бошқа бир доктор келиб, барча харажатларни ўзи қоплашини айтиб, операцияга кўндирди. Шундан кейин, 2018 йил 17 ноябрь куни операция ўтди. Уч кун жонлантириш бўлимида ва яна уч кун палатада ётганман. Шу кунлар оралиғида мени операцияга кўндирган шифокор ёнимга келиб, ҳол-аҳвол сўраб турди. Кейин кўп ўтмай, менга рухсат беришди. Ҳаттоки менга ‘випуска’ ҳам берилмади», — дейди Умидилло Комилов.

    Комиловнинг айтишича, операциядан олти ой ўтиб, саломатлиги яна ёмонлашгани боис УЗИга тушган. Шундан сўнг бир буйраги йўқлигини билган.

    «Икки марта УЗИ аппаратига тушдим. Иккаласида ҳам бир буйрагим йўқлигини айтишди. Шундан сўнг шифохонага бордим. У ерда Марат исмли врач билан касаллик тарихимни топдик ва бош шифокорга олиб кирдик. Бош врач Саидали Умаровни чақиртирди. Саидали ака киргач касаллик тарихимни унинг олдига отиб, ‘бу нима қилганинг, иккинчи маротаба-ку. Биринчисида сени зўрға олиб қолгандим, энди ўзинг ҳал қиласан’, деди. Суҳбатдан кейин юристни чақириб, қандай ариза ёзишимни тушунтириб беришини айтди.

    Бош шифокорнинг айтишича, касаллик тарихимда 17 ноябрь кунга операция қилиниши белгиланган, лекин у қандай операция эканлиги ёзилмаган. Операция жараёни ҳам ёзилмаган. Юрист мендан операция жараёни қандай ўтганини сўради. Ўшанда ёнимда бир нафар ҳамшира ва бир нафар санитарка бўлганлигини айтдим. У эса нега врач йўқлигини суриштирмадингиз, дея савол берди. Унга жавобан ‘Ахир операция столида ётган бўлсам, қандай қилиб буни сўрайман?’ дедим. Шунда юрист ‘врачлар бошқа бинода бошқа беморни операция учун тайёрлашган, яъни сизнинг буйрагингизни олиб унга параллел равишда кўчириб ўтказишган бўлиши мумкин’, деди. Кейин ‘доктор ҳозир чиққанингиздан кейин доктор пул таклиф қилса, олинг деди. Тилхат ёзиб беришингизни сўраса, ёзиб беринг. Уни далил билан ушлаймиз, агар бегуноҳ бўлса сизга пул таклиф қилмайди. Гуноҳи бор бўлса, пул беради’, деди, — дейди мурожаатчи.

    Мурожаатчининг айтишича, у кўчага чиққач Саидали Умаров унга ишни босди босди қилиши учун 500 минг сўм пул таклиф қилган. Мурожаатчи эса пулни олиб, тилхат ёзиб берган.

    «Ёзган аризам бўйича прокуратурага бердик. Прокуратура текширди. Суд экспертизасига берилди. Экспертиза аниқлаб, шифокорнинг хатоларини айтиб берди. Лекин икки марта жиноят аломатлари йўқ, деб ишни ёпиб юборишди. Шаҳар прокуратурасида Ойбек исмли терговчи бор. У мени вилоят шифохонаси олдига чақирди. Шунда менга уч юз минг сўм пул берди. ‘Умид ака мана бу пулни олинг, пуллик ишимиз бошланди энди’, деди. Бу пулни ким бераётгани ва нега бераётганини сўрасам ишим бўлмаслигини айтиб, телефон рақамларини берди. Кейин ‘Шунга телефон қилган пайтингиз сизга пул бераман’, деди. Бу пулни вилоят прокуратурасига олиб кирдим. Уларга ходимларинг пул беряпти, нега бундай қилишганини тушунтириб беришларини сўрадим. Бир йигит чиқиб, эртасига келишимни айтди. Эртасига борсам мен билан гаплашган йигит йўқ, топа олмадим, телефони ҳам ўчиқ экан. Прокуратурадагилар келишиб олинглар, дейишди. Кейин бизни ташқарига чиқариб юборишди. Ташқарига чиққандан кейин доктор пул ҳақида гап очди.  Кейин унга 15 минг доллар берасан дедим, буни тан оламан. У ‘Бўлди Умиджон икки-уч кундан кейин телефонлашамиз’, деди. Икки-уч кундан кейин телефонлашганимизда қаерга борсанг боравер, деди. Ундан кейин бирор марта ҳам шифокорни пул сўраб безовта қилмаганман»,- дейди Умидилло Комилов.

    Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлими шифокори, уролог Сайидали Умаровнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, жарроҳлик амалиёти давомида бемор буйрагидаги тошни олиш вақтида буйракдан қон кетган. Қонни тўхтатишга ҳаракат қилинган бўлса-да, тўхтамаганлиги оқибатида беморнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкинлиги инобатга олиниб, яроқсиз ҳолатга келган буйрак кесиб олиб ташланган.

    «Бемор 2018 йилнинг ноябрь ойида ордер билан бизга келганди. Диагноз сийдик-тош касаллиги, чап буйрак рецидив тоши. Яъни бундан ўн йилча олдин ҳам чап томонидан операция қилинган. Шундай бўлса-да беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун операцияга тайёрладик. Қайта операция қилиш бирламчи операцияга нисбатан анча мураккаб бўлади. Шунинг учун илғор технологиялардан фойдаланиб, тиғсиз операция қилишни, лекин у бизда йўқлигини айтиб, хусусий клиникаларни тавсия қилдим. Лекин у рози бўлмади. Аммо мен тавсия қилдим. Операциядан олдин бемор, агар қариндош уруғлари бўлса улар билан операция йўл-йўриқлари ҳақида суҳбат қилинади. Касалнинг ўзи билан суҳбатлашилган, барчаси тушунтирилган. Чунки у вақтгача беморнинг қариндош-уруғларини кўрмаганман.

    Хуллас, операция бошланди. Тошни олдик, шундан сўнг буйракдан қон кетишни бошлади. Қонни тўхтатишга ҳаракат қилдик, лекин қон тўхтамади. Шу пайтда биз буйракни олиб ташламасак, бу жараён беморнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин эди. Шунинг учун буйрак кесиб олиб ташланди. Яқинларининг бундан хабари бўлган. Лекин беморни ўзига бирданига айтиш мумкинмаслиги учун шифохонадан чиқиб кетаётган пайтда айтмоқчи эдик. Лекин у менинг рухсатимсиз бир кун олдин шифохонадан чиқиб кетиб қолган», — дейди шифокор.

    Сайидали Умаровнинг қайд этишича, 2019 йилнинг март ойидан буён бемор турли ташкилотларга мурожаат қилиб, буйракни сотиб юборганликда айблаб, пул талаб қилиб келган.

    Сайидали Умаров.

    Сайидали Умаров.
    Фото: «Дарё»

    «Ноябрь ойида уйига кетган бўлса, 2019 йилнинг март ойларида унга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан хабар келяпти шу беморга ‘випуска’ни бермаяпти, деб. Аввалига тушунмадим, кейин эсласам шу касал экан. Бош шифокорга унинг олдида рухсат бермасимдан аввал чиқиб кетганини, шу сабабли ‘випуска’ берилмаганини ётиғи билан, тушунтирдим. Ташқарига чиққач, нотўғри тушунганини айтиб, узр сўради. Кейин ишламаётганини, УЗИларга пул кетказгани ва бошқаларга сарф-харажатлар қилганини айтиб,  ‘Озгина пул берсангиз’, деди. Агар сўраган пулини бермасам, Пахтаободдаги прокурор танишларига айтиб, мени йўқ қилиб юборишини айтиб, қўрқитди. Кейин қўрққанимдан ёки айбим бор деб эмас, югур-югур ишлардан, кераксиз бош оғриқлардан қутулсам бўлди, деган фикрда ‘Қанча берай’, десам, 500 минг сўм деди. Уйга бориб, айтган пулини олиб келиб бердим. Олгандан кейин менга тилхат ёзиб берди. Орадан чамаси 10 кунлар ўтар-ўтмас прокуратурага чақиртиришди.

    Борсам бемор турибди. У менга ‘Битта буйрак 50 минг-60 минг доллар турар экан, энди билдим. Сиз мени озгина пул билан алдаб қўйибсиз. Энди 15 минг доллар берсангиз сизни тинч қўяман’, — деди. Шундан кейин прокуратура ходимлари томонидан керакли экспертизалар, ўрганишлар ўтказилди. Хулосада эса жиноий иш аломатлари топилмади деган хулосага келинди.

    Беморнинг ҳаётини сақлаб қолсам-у, яна мени айбдор қилиб пул талаб қилса. Уни кўчадан мажбурлаб олиб кириб операция қилмадим ёки атайлаб пичоқлаб буйрагини олиб қўймадим. Охирги марта бемор билан кўришганимда ёнида синглиси бор эди. Унга агар ўшанда акасининг буйрагини олмасак ўлиб қолиши мумкинлигини тушунтирсам синглисининг ўзи ‘Ундан кўра ўлиб қолгани яхши эди, қутулардим. Мендан ҳам пул сўрайвериб зериктирди’, деб айтди. У бир неча марта телефон қилди, пул сўраб SMS’лар ёзди, охири унинг рақамини қора рўйхатга киритиб қўйдим. Чунки ишлашим, беморларни даволашим керак. Ҳар куни кучли стрессда юра олмайман. Бирор йил йўқ бўлиб кетганди, яна ёзди чиздилар бошланди. Қўрқадиган жойим йўқ. Аллоҳ кўриб турибди», — дейди Сайидали Умаров.

    Ушбу ҳолат юзасидан «Дарё» мухбири вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари билан боғланди. Масъулларнинг маълум қилишича, ушбу фуқаро шифокорнинг устидан шикоят қилиб, нафақат соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Бу бўйича шаҳар ҳамда вилоят прокуратураси томонидан ўрганишлар олиб борилиб, шифокорларнинг ҳаракатларида ҳеч қандай жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги аниқланган.

    28.03.2022, 15:27   Изоҳ (0)   32920
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2021 йили камчиликка йўл қўйган 220 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган — Судьялар Олий кенгаши

    28.03.2022, 14:48

    Энергетика вазирлиги: Қурилмаларни тўлиқ янгилашга бюджетнинг кучи етмайди

    28.03.2022, 14:34

    «Ўзбекистонда жамоат жойларида тамаки чекишни чекловчи қонун ишламайди, шу сабаб бунга қарши курашиш натижа бермаяпти» — Тамакига қарши курашиш эксперти

    28.03.2022, 13:59

    Чилонзор тумани ҳокимлиги кўп қаватли уйдаги мозаика бўялганига муносабат билдирди

    28.03.2022, 13:13

    ДХХ Самарқандда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

    28.03.2022, 12:59

    Сурхондарёда 220 минг долларлик кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

    28.03.2022, 12:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда скутер ҳайдовчиси Damas уриб юборишидан ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 3 июн, 09:04

    “Файзуллаевни ижарага бериш керак. Кейин қимматга сотиш мумкин” — “ЦСКА” собиқ футболчиси

    Спорт | 3 июн, 09:02

    Жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилган ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 3 июн, 08:33

    Туркияда салкам 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео) 

    Дунё | 3 июн, 08:19

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.