• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Исмалоқдан ташқари темир моддасига бой 10 та маҳсулот

    Темир организминг меъёрда ишлаши учун зарур бўлган муҳим элемент ҳисобланади. У қон ҳужайраларига кислородни етказишга ёрдам беради, сўнгра карбонат ангидридни организмдан чиқариб ташлайди. Агар рационда темир моддаси етарли миқдорда бўлмаса, организмдаги фаолиятларга зарар етиши мумкин.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Темир танқислиги белгилари

    Чарчоқ, юрак уришида ўзгаришлар, нафас қисилиши ва диққатни жамлашда қийинчилик, рангпарлик, уйқучанлик, иштаҳанинг йўқолиши ва бош оғриғи темир танқислиги ҳамда камқонликнинг дастлабки босқичининг аломатлари бўлиши мумкин.

    Темир етишмаслиги билан ҳужайралар «бўғилиш»ни бошлайди, шунинг учун организмда кўплаб ҳаётий метаболик жараёнлар бузилади. Бундан ташқари, иммунитет пасаяди, касалликларнинг сони ортади. Бошқа ташқи белгилар орасида оғиз бурчакларидаги яралар, тери қуриши, мўрт тирноқлар, соч сийраклашиши кузатилади.

    Темир етишмаслигини қандай бартараф этиш мумкин?

    Организм ўз-ўзидан темир ишлаб чиқаришга қодир эмас. У темирни фақат овқатдан олади! Шунинг учун рацион хилма-хил ва темирга бой маҳсулотларни ўз ичига олиши муҳимдир.

    Ҳайвонларнинг истеъмол қилиш мумкин бўлган аъзолари

    Ҳайвонлар ва паррандаларнинг жигари, буйраклари, мияси, юраги, ошқозони ва бошқа қўшимча маҳсулотларида темир кўп миқдорда мавжуд. Аммо, масалан, темирнинг кунлик истеъмолини тўлиқ олиш учун 300 грамм мол жигарини истеъмол қилиш керак. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотлар жигар учун муҳим бўлган оқсил, мис, селен ва холиннинг манбаи ҳисобланади. Бу мазкур маҳсулотлардан тайёрланган таом рецептларини танлаш ажойиб сабаб.

    Мавзуга доир: Кучли чарчоқ ва ҳаво етишмаслиги: Анемия ҳақида нималарни билиш керак?

    Мол гўшти

    Қизил гўшт жуда соғлом эмаслиги билан машҳур бўлишига қарамай, биринчи навбатда холестерин туфайли уни бутунлай тарк этмаслик керак. Қизил гўштда нафақат жуда кўп темир, балки синк ва B12 витамини, шунингдек селен мавжуд. Шифокорларнинг айтишича, ҳафтада бир марта қизил гўшт истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади.

    Мавзуга доир: Қаришнинг тезлашиши, кўкрак саратони ва қизил гўштни камроқ истеъмол қилиш учун бошқа сабаблар

    Товуқ сонлари

    Парранда гўшти ҳам темирга бой маҳсулотлар рўйхатига киради. Унда темир миқдори мол гўштига қараганда кам бўлса-да, бу организм томонидан жуда осон сўрилади. Шунинг учун, вақти-вақти билан товуқ филесини сонлар билан алмаштириш тавсия этилади.

    Қуритилган ўриклар

    Темир нафақат ҳайвонот маҳсулотларида мавжуд. Мисол учун, қуритилган ўрикда ҳам жуда кўп темир бор. 100 грамм қуритилган меваларда 2 мг темир моддасини олиш мумкин. Бундан ташқари, қуритилган ўрик таркибида темирнинг яхшироқ сўрилишига ёрдам берадиган C витамини ва қариш жараёнини секинлаштирадиган антиоксидантлар мавжуд. Лекин шуни унутмаслик керакки, фойдали моддалардан ташқари, қуритилган ўрикларда шакар ҳам кўп.

    Мавзуга доир: Туршакнинг саломатлик ҳамда гўзаллик учун 7 фойдали жиҳати

    Дуккаклилар

    Вегетарианлар учун рациондаги темир таркибини кузатиш ва унинг етишмаслигини қоплаш айниқса муҳимдир. Дуккаклилар эса темирга бой ўсимликка асосланган энг яхши озиқ-овқат манбаларидан биридир: нўхат, ясмиқ, ловия, соя. Бир порция қайнатилган ясмиқ таркибида 6,6 мг темир мавжуд. Бу кунлик қийматнинг 37 фоизини ташкил қилади. Ярим стакан қайнатилган ловия темир элементи учун кунлик эҳтиёжнинг 10 фоизини тўлдириш учун етарли. Бундан ташқари, дуккаклилар (оқсил миқдори туфайли) узоқ вақт давомида тўқ тутади ва юқори клетчаткали таркиб тўғри ҳазм бўлишига ёрдам беради.

    Мавзуга доир: Ясмиқнинг кўпчиликка номаълум фойдали хусусиятлари

    Чиа уруғлари

    Бу майда доналар яқинда оммалашди ва аллақачон супер маҳсулот унвонини қўлга киритди. Улар темирга бой озиқ-овқат қўшимчаси сифатида фойдали. Биринчидан, чиа уруғларида темир, кальций, магний ва фосфор, иккинчидан, юрак ва қон томирлари учун муҳим бўлган омега-3 ёғ кислоталари мавжуд.

    Кешю

    Ёнғоқлар ва қуритилган мевалар каби ун ва шоколадли ширинликлар ва соғлом газак учун муқобил бўлиши мумкин. Кейшу ёнғоғи соғлом тўйинмаган ёғлар, оқсил ва темирга бой.

    Брокколи

    Брокколига бой рацион кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек, танани тозалаш, холестерин ва ортиқча шакарни олиб ташлайди. Бу имтиёзларга қўшимча равишда, бир порция брокколи кунлик темирга бўлган эҳтиёжнинг 6 фоизини таъминлайди. Энг кўп фойда олиш учун брокколини 5 дақиқадан кўпроқ вақт давомида буғда пишириш тавсия этилади. Бу маҳсулотни ўзида C витаминини сақлаб қолишга ёрдам беради.

    Қора шоколад

    Диетологлар кунига тўрт бўлакдан кўп бўлмаган шоколад истеъмол қилишни маслаҳат беради. Бу миқдор 3 грамм темирни ўз ичига олади ва темирга бўлган эҳтиёжнинг 17 фоизини қоплайди. Шунингдек, ичак микрофлорасини яхшилаш, кўнгилни кўтариш, шунингдек, вазнга зарар бермаслик учун етарли.

    Мавзуга доир: Қалқонсимон без саломатлигини яхшилайдиган 11 маҳсулот

    Қовоқ уруғлари

    100 грамм қовоқ уруғида 9 мг темир ёки тавсия этилган кунлик норманинг ярми бор, шунингдек, юрак учун жуда фойдали бўлган кальций, оқсил ва синк мавжуд. Аммо уларга берилиб кетмаслик керак. Биринчидан, у ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Иккинчидан, қовоқ уруғлари жуда тўйимли. 100 граммлик порция  559 ккални ўз ичига олади. Соғлиққа зарар бермасдан темир даражасини ошириш учун қовоқ уруғини салат, шўрва ва ширинликларга қўшимча сифатида фойдаланиш мумкин.

    25.03.2022, 20:45   Изоҳ (0)   25766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қандай маҳсулотлар организмга кўпроқ тўқлик ҳиссини беради?

    25.03.2022, 16:45

    Диққатни жамлаш ва хотира билан боғлиқ муаммолар: мия фаолиятининг бузилиши ҳақида нималарни билиш керак?

    25.03.2022, 14:44

    Яширин таҳдид: Организм учун зарарли қўшимчаларни ўз ичига олган маҳсулотлар

    25.03.2022, 12:34

    Соч тўкилишининг энг кенг тарқалган сабаблари ва даволаш усуллари

    24.03.2022, 17:14

    Зарарсиз деб ўйламанг: қўл ва оёқ увишишининг сабаблари

    24.03.2022, 14:57

    Бел оғриганда дарҳол шифокор кўригидан ўтиш шарт бўлган ҳолатлар

    24.03.2022, 10:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.