Мия фаолиятининг бузилиши алоҳида касаллик эмас, балки бошқа касалликларнинг аломатидир. Бу когнитив дисфункциянинг бир тури бўлиб, унда хотира муаммолари, ақлий равшанликнинг йўқлиги, концентрациянинг ёмонлиги ва диққатни жамлай олмаслик киради. Баъзи одамлар буни руҳий чарчоқ деб ҳам таърифлашади. Миянинг зўриқишига қараб, у ишлаш ёки ўқишга халақит бериши мумкин.
Мия фаолиятидаги бузилишлар ҳақида кўплаб тушунтиришлар мавжуд. Лекин у билан курашишдан аввал сабабларни аниқлаш лозим:
Стресс
Сурункали стресс қон босимини ошириши, иммунитетни заифлаштириши ва депрессияга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, руҳий чарчоқни келтириб чиқаради. Мия фаолияти бузилгач фикрлаш, фикр юритиш ва диққатни жамлаш қийинлашади.
Уйқусизлик
Уйқу сифати мия фаолиятига ҳам таъсир қилиши мумкин. Кечки саккиздан бошлаб, иложи борича 9 соат ухлашга ҳаракат қилиш лозим. Уйқунинг етишмаслиги концентрацияга олиб келиши мумкин.
Диета
Диета ҳам мия фаолиятининг бузилишига ҳисса қўшиши мумкин. B12 витамини соғлом мия фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва унинг етишмаслиги когнитив функцияга таъсир қилади. Агар аллергия ёки таъсирчанлик кучли бўлса, баъзи маҳсулотлар истеъмолидан кейин ҳам бу ҳолат ривожланиши мумкин.
Дори воситалари
Агар баъзи дори-дармонларни қабул қилаётганда мия фаолиятида ўзгариш сезизлса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Ушбу аломат препаратнинг маълум ножўя таъсири бўлиши мумкин. Дозани камайтириш ёки бошқа дорига қабул қилиш симптомларни камайтириши мумкин.
Саломатлик
Яллиғланиш, чарчоқ ёки қонда глюкоза даражасининг ўзгариши билан боғлиқ тиббий ҳолатлар ҳам руҳий чарчоққа олиб келиши мумкин. Мисол учун, мия фаолиятидаги бузилиш сурункали чарчоқ синдромининг кўрсаткичи бўлиб, у олти ойдан кўпроқ вақт давомида доимий чарчоқ билан намоён бўлади. Фибромиялгия билан оғриган одамлар ҳар куни шунга ўхшаш ҳолатни бошдан кечиришлари мумкин.
Мия фаолиятининг бузилишига олиб келадиган ҳолатлар:
- камқонлик;
- депрессия;
- қандли диабет;
- мигрен;
- Альцгеймер касаллиги;
- гипотиреоз;
- аутоиммун касалликлар;
- сувсизланиш.
Изоҳ (0)