Польша 40 дан ортиқ россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Onet портали ёзмоқда.
Дипломатлар «Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига тўғри келмайдиган фаолиятлари» туфайли чиқариб юборилади. Польша разведка хизматининг маълумотларига кўра, улар жосуслик билан шуғулланган.
Польша ички хавфсизлик агентлигининг расмий вакили агентлик мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига 45 кишини чиқариб юбориш талаби билан мурожаат қилганини тасдиқлаган.
Россия элчиси Сергей Андрейев Польша ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.
Маълумот учун, Россиянинг Польшадаги дипломатик ваколатхонасида жами 50 дан ортиқ дипломат ишлайди.
Изоҳ (0)