• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гурбангули Бердимуҳамедов президентлик сайлови якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси йиғилишини ўтказди

    16 март куни Туркманистон президенти вазифасини бажарувчи Гурбангули Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат хавфсизлик кенгашининг президентлик сайловлари якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда «Туркменистан сегодня» давлат ахборот агентлиги хабар берди.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Туркманистон Марказий сайлов комиссияси раиси Гулмират Мурадовнинг сўзларига кўра, кузатувчилар сайлов жараёнлари «кенг демократик ва муқобил асосда ташкил этилганини» таъкидлаган.

    Амалдор, шунингдек, бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов 72,97 фоиз овоз тўплаб, Тукрманистоннинг сайланган президентига айланганини билдирган.

    Гурбангули Бердимуҳамедов сайловолди ташвиқоти жараёнида камчиликлар, халқаро кузатувчиларнинг фикр-мулоҳазалари ёки таклифлари бор-йўқлиги тўғрисида сўраган. Мурадов иккала саволга ҳам «йўқ» дея жавоб берган.

    Президент вазифасини бажарувчи Марказий сайлов комиссияси раҳбарига Вазирлар Маҳкамаси номидан сайловларга тайёргарлик ва уни ўтказишда иштирок этган барчага миннатдорчилик билдиришни буюрган. Бундан ташқари, сайловни ўтказишда камчиликлар ёки халқаро тажрибадан ортда қолиш кузатилган тақдирда уларни қонунийлаштириш бўйича таклифлар киритиш вазифасини қўйган.

    Туркманистон қуйи палатаси раиси Гулшат Маммедова ҳам сайловларнинг юқори дарада ўтказилгани тўғрисида ҳисобот берган. Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов сайловлар «ИТАР-ТАСС», Associated Press, Frans Press, NCA, Reuters ахборот агентликлари, TRT, TRT World телерадиокомпаниялари, «Turkmenistan.ru», «Заман» интернет нашрлари, Атаватан Тüркменистан ва бошқа журналларда ёритилганини маълум қилган.

    Давлат хавфсизлик кенгаши котиби Чаримират Аманов эса овоз бериш кунлари қонун ва тартиб таъминланганини билдирган. Ҳисоботлардан ташқари, сўзга чиққанлар Сердар Бердимуҳамедовни ғалаба билан табриклаган.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Шундан сўнг, Сердар Бердимуҳамедовнинг ўзи сўзга чиқиб, ўзига овоз берган ҳамюртларига миннатдорчилик билдирган.

    Шунингдек, ота ўғлини ғалаба билан табриклаб, 19 март куни бўлиб ўтадиган инаугурация маросимига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш бўйича Давлат комиссияси тузилганини маълум қилган.

    Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Туркманистон парламенти олий палатасининг навбатдан ташқари йиғилишида мамлакатни 15 йилдан бери бошқариб келаётган Гурбангули Бердимуҳамедов раҳбарликни ёшларга топшириш ва фаолиятини Халқ маслаҳати раиси сифатида давом эттириш ниятини маълум қилганди.

    12 март куни бўлиб ўтган муддатидан олдинги президентлик сайловларида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов ғалаба қозонди — у 72,97 фоиз овоз тўплаган.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

    16.03.2022, 19:20   Изоҳ (0)   39496
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лавров Украина атрофидаги вазият нима сабабдан тинч йўл билан ҳал қилинмаганини тушунтирди

    16.03.2022, 18:59

    Украинадаги урушда яна икки нафар журналист ҳалок бўлди

    16.03.2022, 17:58

    Россияни тарк этаётган халқаро компанияларда 200 мингга яқин одам ишлайди — Forbes

    16.03.2022, 17:29

    «Украинанинг НАТОга қўшилмаслиги Россияга ён босиш дегани эмас» — Блинкен

    16.03.2022, 15:11

    Хакерлар Россия ҳакамлик судларининг сайтларини бузиб кирди ва Путинни «1-рақамли террорчи» деб атаган баёнот қолдирди

    16.03.2022, 14:31

    «Мақсад олий раҳбариятни алмаштириш бўлган» Тўқаев Қозоғистондаги январь воқеаларига баҳо берди

    16.03.2022, 12:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.