• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Яккаланган одамлар, 30 кишилик тўйлар, карантинда ўтган кунлар. Ўзбекистонда коронавирус касаллиги аниқланганига икки йил тўлди

    Ўзбекистон тарихида 2020 йил 15 март санаси узоқ вақтгача унутилмаса керак. Сабаби, айнан шу куни республикада COVID-19 касаллиги билан боғлиқ илк ҳолат аниқлангани эълон қилинганди. Оқибати ва натижалари қандай бўлиши ноаён касаллик олдида кўпчилик аввалига жим турди, кейин ожизлигини фаҳмлаб, чора излашга тушди. Вакцина яратилиб, касаллик хуружини пасайтирадиган воситалар топилгунча ҳар ким билганича даволанди. Лекин ҳалигача ушбу юқумли офатни батамом қуритадиган даво усули, дори-дармон топилгани йўқ.

    «Дарё» ўтган вақт оралиғида қандай воқеалар юз бергани, махсус комиссия қарори билан неча бор карантин эълон қилиниб, қайта-қайта чекловлар жорий этилгани, касалликдан вафот этганлар сони, дастлабки вакцина ва бошқа ҳолатларни бир ерга жамлади.

    Номаълум офат қаршисида ожиз қолганда…

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўзбекистон ҳукумати 16 мартдан бошлаб барча йўналишлардаги авиақатновларни бекор қилди. Темир йўл орқали кириб келадиган поездлар учун уч кунлик муҳлат берилди. Мамлакатда барча оммавий тадбирлар, байрам дастурлари, концертлар, диний тадбирлар, тўйлар ўтказилиши тўхтатилди. Барча таълим муассасалари таътилга чиқарилди. Талабалар ҳам уйларига қайтарилди.

    Буни аввалига қисқа муддатли таътил, вақтинча давом этадиган чеклов деб ўйлаганлар тез орада адашганини тушунди. Касаллик ҳали узоқ вақт Ўзбекистонда ҳам «меҳмон» бўлиши, кимларнидир орамиздан олиб кетиб, бошқаларни қаттиқроқ сиқишини ҳеч ким олдиндан айтолмасдиям. Бу ҳақиқий синов эди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Хорижда қолаётган ватандошларни ортга қайтариш бўйича режалар ишлаб чиқилди. Март ойининг бошларида касалликнинг янги ўчоқларидан бири — Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича чартер рейс амалга оширилади.

    Шунингдек, яна бир қатор хориж давлатларида қолаётган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келиниб, махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларида 14 кунлик карантинга олинди. Касаллик кириб келишининг олдини олиш мақсадида 2020 йилнинг 4 март куниёқ Ўзбекистонга 14 та давлатдан келган хориж фуқароларини карантинга олиш ҳақидаги қарор эълон қилинади.

    COVID-19 касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани сари қўшимча чоралар ҳам кўрилди. Жумладан, 2020 йил 25 мартдан бошлаб кўчага ҳимоя ниқобисиз чиққан фуқаролар жаримага тортила бошланди.

    Уйга қамалганлар «дард»и

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Дастлаб Тошкент шаҳри ёпилган бўлса, унинг ортидан бирин-кетин бошқа шаҳарлар ҳам ёпила бошлади. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси кенг миқёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида 27 март куни соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилади.

    Бир сўз билан айтганда, бутун дунё уйига, касаллик қўли етмас жойларга қамалишга ошиқди. Уйида ўтириб, иши, муайян маънода эрки, ҳаловатини йўқотганларнинг кўпи янги турмуш тарзи, қатъий қоидаларга кўниколмади. Масофадан туриб ишлаш имкони йўқлар эса даромадидан айрилди, рўзғорни тебратиш ташвиши икки ҳисса ошди. Лекин шунда ҳам ҳаётини бир изга тушириб, кулфатдан йўл топиб чиқиб кетганлар ҳам учради. Аммо инсон иродаси, сабри, матонати ва ақлини беаёв синайдиган касалликка ҳаммаям дош беролмади.

    Мавзуга доир: «Улар бир марта ўлса, биз 10 марта ўлдик». Зангиотада коронавирусга қарши курашаётган шифокорларнинг йўқотган беморлари, қийинчиликлари ва кечинмалари ҳақида

    Коронавирусга чалинганларни даволаш ва карантинда сақланаётган фуқароларни жойлаштириш учун республика ҳудудида ўндан ортиқ касалхона қурилиши ҳам маълум қилинди.

    Махсус карантин марказлари, касалларни саралаш ва тақсимлаш пунктлари ҳам тезда ташкил этилиб, дастлабки зарур чора сифатида қўл келди.

    Тошкент шаҳрида ташкил этилган саралаш ва тақсимлаш пункти

    Тошкент шаҳрида ташкил этилган саралаш ва тақсимлаш пункти
    Фото: Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги

    24 мартдан бошлаб Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилди.

    Бир киши вафот этгани ҳақида 27 март куни маълум қилинди. ССВ хабарига кўра, бемор юрак хуружидан вафот этган. Ҳамма кутган яхши янгилик 29 март куни эълон қилинди. Шу куни касалликка чалинган беморлардан етти нафари тузалиб, вирусология марказидан чиқарилди.

    Изтироб ва қувонч баравар келса...

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мамлакатда 30 мартдан бошлаб махсус рухсатномасиз шахсий транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. 2020 йил 30 март куни соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди.

    Ўзбекистонда COVID-19 касаллигини юқтирган фуқаролар сони 2020 йил 30 март ҳолатига кўра 150 нафарни ташкил қилди. Икки нафар бемор вафот этган бўлса, етти киши тузалиб кетди. Айни шу кунлари эмас-у, ёз ойларига бориб касаллик авжи нуқтасига етганда йўқотишлар сони анча ошди. Йўқотилганлар изтироби, тузалаётганлар қувончи баравар келаверди. Айримларнинг ваҳима сабаб касалликни оғир ўтказгани эса энг ёмони бўлди.

    Мавзуга доир: Коронавирусга чалинган чақалоқлар, кодланган хоналар, нафас ололмаётган беморлар. Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасидан репортаж

    Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи жорий этилди. 6 апрелдан бошлаб тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар бозор ва супермаркетларга киритилмади.

    Мавзуга доир: Тошкент шаҳридаги буюм ва деҳқон бозорлари карантин вақтида (фото)

    Ўзбекистонда карантин даври учун янги тартиблар эълон қилинди. Адлия вазирлиги Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантиннинг 2020 йил 10 майигача узайтирилганидан кейин амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Айнан мана шу қарор асосида кичик енгилликлар, сал юмшаган рухсатлар тақдим этилди.

    Фото: Яшил-оқ автобуслар Тошкент кўчаларига қайтди

    Шундан сўнг, Ўзбекистонда аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида 2020 йил 13 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча карантин чекловлари жорий этилди. Айнан мана шу карантин палласида касаллик энг юқори нуқтасига чиқди. COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони расман 60 минг кишидан ошди. Шундан кейин сонлар ўсишда давом этиб, касаллик кузгача ўз кучини кўрсатиб тураверди. Вазият август ойига бориб, сал юмшади.

    Минг меҳмон ўрнига 30 киши

    2020 йилнинг 15 августидан фуқароларга ўз уйида 30 кишилик оилавий тантана, тўй ва бошқа маросимларни ўтказишга рухсат берилди.

    Фото: МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси

    Бундай қарор аввалига кўпчиликка маъқул келмади. Тўйларини мингдан ошиқ меҳмон билан ўтказишга ўрганган ўзбекларга 30 киши жуда камдек, оилавий маросим кўнгилдагидек ўтмайдиган, етти маҳаллага овоза бўлмайдигандек туюлди. Лекин ўзидан-да кучли касаллик қаршисида бошқа илож йўқлиги, вақт ва умр ғаниматлиги тўйсевар ўзбекларни озгина-ю созгина, ихчам тўй ўтказиш мумкинлигига ишонтирди.

    Буни айримлар хайрли, эзгу ишга улаб, орттирилган маблағини саховат уйларига, ота-онасини йўқотган болаларга ва меҳрибонлик уйларига топшириб, яхшиликлар улашди. Масалан, Қашқадарё МИБ  ходими тўйдан орттирган пулига Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун китоб сотиб олади.

    Вакцина — нажотми?

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш 2020 йилнинг март ойининг биринчи ярмида бошланиши маълум қилинди. Нурмат Отабеков Ўзбекистонда дастлабки босқичда 50 мингга яқин киши COVID-19 га қарши эмланишини айтади. Бунда биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган шахслар эмланиб, қолгани фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилди. Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина учун 3 триллион сўм ажратиш режалаштирилгани ҳам бот-бот айтилади.

    Аммо вакцина билан боғлиқ турли миш-мишлар, асосланмаган, сохта маълумотлар ҳам тарқалиб, бутун дунё эмланишни ягона нажот деб турганда, Ўзбекистонда бу жараён анча секин кечди. Ҳатто кўзбўямачилик ҳолатлари ҳам учраб, одамлар фақат ўзини алдашдан нарига ўтолмади.

    Мавзуга доир: 

    • Қашқадарёлик ҳамшира фуқарога 100 минг сўм эвазига вакцина билан эмланганини тасдиқловчи ҳужжат бериб, маълумотни базага киритаётганда фош бўлди. 
    • Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмаслиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди. 
    2021 йил 27 март куни Тошкент халқаро аэропортига Хитойдан 1 миллион дозада Хитой—Ўзбекистон ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    2022 йилнинг февралида ўзбекистонлик олимлар коронавируснинг олдини олишга мўлжалланган сут яратганини эълон қилди. 2021 йили эса тадқиқотчиларимиз помидордан коронавирусга қарши вакцина яратганини ҳам оммага билдиришганди.  Бу икки вакцина натижаси юзага қалқиб, амалда фойдаси бўлгунича аҳоли хорижда ва ўзбек олимлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган турли номдаги вакциналар билан эмланиб келинмоқда.

    COVID-19 га қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан 2022 йил 15 январидан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилди ва Ўзбекистонга киришда мажбурий равишда экспресс-тест топшириш талаби бекор қилинди.

    2021 йилнинг учинчи чорагига келиб, вазият анча енгиллашгани, ё одамлар, ёки коронавирус муҳитга мослашиб, қўрқинчли, ваҳима ва изтиробларга тўла кунлар ўтиб кетгандек бўлди. 2020 йилнинг баҳори юқорида айтилганидек, омон қолган, касалликни бошидан кечириб, унинг ҳақиқий азобини ҳис қилган ўзбекистонликлар хотирасида бир умрга қолиши аниқ. «Дарё» юртдошлардан COVID-19 илк марта кириб келиб, ҳали қандайлигини ошкор қилмаган пайтдан то бугунгача бўлган кунларини хотирлашни, касаллик сабаб нималарни топиб, нималарни йўқотганини сўраганда ҳам аксар жавобларда ўтган вақт оғриғи билинди.

    Мавзу бўйича якуний хулосаларни айтишга вақт эрта, бизнингча. Йилдан йилга ўзгараётган, ташқи ва ички муҳитга мослашиб, мутацияга учраётган коронавирус ҳали узоқ йиллар одамзод билан ёнма-ён яшаса ҳам ҳеч ким ажабланмайди. Юқумли ва кимга хавф солиши номаълум касалликдан гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, эмланиш, иммунитетни кучайтириш ва имкон қадар ҳушёр бўлиш орқали сақланиш мумкин.

    Ўтган икки йил бизга кўп нарсани ўргатди: яқинларимизни қадрлай бошладик, инсон ғаниматлигини билдик, соғлик энг катта бойлик экани, ҳаёт ширин неъматлиги, чекловларсиз турмуш баридан яхшилигини, одам эмин-эркин бўлмаса, ўзи истагандек кун кўролмаслигини фаҳмладик. Энг асосийси, вақтнинг қадрини, шу чоққача улкан, фожиа деб билган муаммоларимиз аслида ўта арзимаган, майда гаплар эканини тушуниб етдик.

    15.03.2022, 10:26   Изоҳ (0)   106267
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Криштиану Роналду терма жамоа сафида гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

    Спорт | 5 июн, 09:00

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.