Украина президенти Владимир Зеленский ҳукуматга Россия ёки ушбу мамлакатнинг юридик шахслари, бенефициарлари ёки таъсисчиси Россияда бўлган мол-мулкларни компенсациясиз мусодара қилиш ҳуқуқини берадиган қонунни имзолади.
Мусодара қилиш ҳақидаги қарор Украина ҳукумати томонидан миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига киритилади ҳамда президент фармони билан тасдиқланади.
Россия Федерацияси ва/ёки унинг резидентларига тегишли мулк ҳисобланган ҳуқуқ объектларини мажбурий тартибда мусодара қилиш Россия Украина ва унинг халқига қарши олиб бораётган кенг миқёсдаги тажовузкор уруш туфайли уларнинг нархидаги ҳеч қадай компенсациясиз амалга оширилади.
Украина Олий Радаси
Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live
Изоҳ (0)