Western Union халқаро пул ўтказиш тизими Россияда ва Беларусдаги хизматларини тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, компания бу қарорни қабул қилиш олдиндан турли манфаатдор томонлар билан кенг кўламли мулоқотлар олиб борган.
Ички ва ташқи мулоҳазаларни, жамоадошларимиз, ҳамкорларимиз ва мижозларимиз учун оқибатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, Россия ва Беларусда фаолиятимизни тўхтатишга қарор қилдик, — дейилади хабарда.Western Union глобал молиявий тармоғи 200 дан ортиқ мамлакатлар ва 130 дан ортиқ валюталарни бирлаштиради.
Аввалроқ Visa ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)