• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Урушнинг 12-куни: Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сарҳисоб қилинди. Халқаро судда Украинанинг даъвоси ўқиб эшиттирилди. Навбатдаги музокаралар ҳам Россиянинг умидларини оқламади (фото)

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари бошқармаси 12 кунлик урушни сарҳисоб қилди: 24 февралдан бери Украинада камида 406 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 800 дан ортиқ киши жароҳат олган. Айни пайтда фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган Ирпен шаҳридан икки минг тинч аҳоли эвакуация қилинган. Харьковда супермаркет биносига артиллерия ўқлари ёғилиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган. Беларусда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтди. Meduza 7 март, урушнинг ўн иккинчи кунидан асосий воқеалар ва фотосуратларни тақдим қилди.

    Ўт очишлар оқибатида вайрон бўлган тураржой биноси. Харьков

    Ўт очишлар оқибатида вайрон бўлган тураржой биноси. Харьков
    Фото: Reuters
    Гаагада БМТ Халқаро суди Украинанинг Россияга қарши даъвосини кўриб чиқишни бошлади. Аризасида Киев Москвани, бир томондан, Донецк ва Луганск халқ республикалари аҳолисининг геноциди ҳақидаги сохта баҳонадан фойдаланганликда, иккинчи томондан, Украина аҳолисига қарши геноцид ҳаракатларини содир этишда айбламоқда. Украина, шунингдек, суддан Россияни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга мажбур қилиб, вақтинчалик чоралар кўришни сўради. Украинанинг нутқи тингланган 7 март кунги суд мажлисларида Россия томони иштирок этмади – Россия Ташқи ишлар вазирлиги суд «махсус ҳарбий операция масаласини кўриб чиқишда юрисдиксияга эга эмас» деб ҳисобламоқда. Қуйида Киев вакилининг суддаги нутқидан парча:
    Шуни эсда тутишимиз керакки, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европанинг кули устида дунё халқаро ҳуқуқнинг замонавий устунларини қурди. Дунё агрессияга гувоҳ бўлди ва унга БМТ Низоми билан жавоб берди. Дунё Холокостга (Европа яҳудийларининг қирғини — таҳр.) гувоҳ бўлди ва унга Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенция билан жавоб берди. Дунё натсизм ёвузлигининг икки кўринишига – тажовузкорлик ва геноцидга «бошқа ҳеч қачон» деди. Афсуски, бугунги кунда Россия бу сўзларнинг моҳиятини бузиб кўрсатди. У геноцид ҳаракатларининг олдини олиш ва жазолаш мажбуриятини муқаддас деб билмайди. У бундан қурол сифатида фойдаланмоқда.

    Киев вилоятидаги Россия танклари

    Киев вилоятидаги Россия танклари
    Фото: AFP

    Ирпен шаҳридаги вайрон қилинган кўприкда фуқаронинг жасади

    Ирпен шаҳридаги вайрон қилинган кўприкда фуқаронинг жасади
    Фото: Getty Images

    Беларусда Украина ва Россия ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтди. Иккинчи раунд гуманитар йўлакларни очиш ҳақидаги келишув билан якунланган, аммо бунинг уддасидан чиқилмаган эди. Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк музокараларни «XXI асрда ҳам айрим натижаларга мажбурлаш орқали эришиш мумкинлигига ишонадиган мамлакат» вакиллари билан суҳбат деб атади. «Биз бундай эмаслигини исботлашга ҳаракат қиламиз», — деди у.

    Учрашув тўрт соатга яқин давом этди. Якунда Подоляк гуманитар йўлакларни логистика билан таъминлаш масаласида «кичик ижобий силжишлар» бўлганини эълон қилди; Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский ҳам келишув 8 мартдан иш бера бошлашига умид билдирди. Якуний баёнотлардан кўриниб турибдики, бошқа масалалар бўйича тараққиётга эришилмаган; Мединский, шунингдек, Россия томонининг кутганлари «ўзини оқламаганини» айтди.

    Киев вилояти аҳолисини эвакуация қилишга кўмаклашаётган украиналик ҳарбий

    Киев вилояти аҳолисини эвакуация қилишга кўмаклашаётган украиналик ҳарбий
    Фото: Reuters

    Ирпен йўлида ташлаб кетилган машиналар, 7 март куни у ердан 7 минг тинч аҳоли эвакуация қилинган

    Ирпен йўлида ташлаб кетилган машиналар, 7 март куни у ердан 7 минг тинч аҳоли эвакуация қилинган
    Фото: Reuters

    Ирпендан эвакуация қилинаётган аҳоли

    Ирпендан эвакуация қилинаётган аҳоли
    Фото: AP Photo

    Украиналик қочқинлар Польшанинг Медика қишлоғидаги чегара постида

    Украиналик қочқинлар Польшанинг Медика қишлоғидаги чегара постида
    Фото: AP Photo

    Отишма натижасида вайрон бўлган турар-жой бинолари вайроналари. Житомир вилояти

    Отишма натижасида вайрон бўлган турар-жой бинолари вайроналари. Житомир вилояти
    Фото: Reuters

    Харьков

    Харьков
    Фото: AFP

    Одесса аҳолиси бошпана ясаш учун қопларни қум билан тўлдирмоқда

    Одесса аҳолиси бошпана ясаш учун қопларни қум билан тўлдирмоқда
    Фото: AFP

    Ирпен

    Ирпен
    Фото: Reuters

    Россияда урушга қарши чиқишларни тақиқловчи янги қонун жадал ишламоқда. 4 март куни Россия президенти Владимир Путин мамлакат қуролли кучларини «обрўсизлантирган», уларнинг ҳаракатлари ҳақида «фейк» маълумотларни тарқатган шахсларни 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги қонунни имзолаганди. Қонунда, шунингдек, Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясини нотўғри талқин қилган, уни уруш деб атаган шахсларга тегишли жазоларни қўллаш кўзда тутилган.

    Ҳуқуқ ҳимоячиларининг чамасига кўра, ушбу иш бўйича камида 60 киши ҳибсга олинган. Кострома шаҳрида «Бу уруш — махсус операция солиқларингиз учун, болаларни даволаш учун эса SMS йиғяпмиз» деб ёзилган плакат билан бир кишилик пикетга чиққан аёл 30 минг рубль (283 доллар) миқдорида жаримага тортилди. Красноярсклик фуқаро Ленин ҳайкали пойидаги қорга «Урушга йўқ» деб ёзгани учун унга ҳам худди шундай жарима солинган. Ҳибсга олинганлар орасида Кострома вилоятидан бир руҳоний ҳам бор, у ваъз пайтида урушга қарши баёнотлар берган ва черков веб-сайтида «Урушга йўқ» петициясига ҳавола жойлаштирган.

    Янги қонунга кўра, бир йилда икки марта бундай қоидабузарликка йўл қўйган фуқаро жиноий жавобгарликка тортилади.

    Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

    08.03.2022, 10:04   Изоҳ (0)   52263
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик сиёсатчи ва маданият арбоблари Украина билан «ҳаммасига ҳамма» тамойили асосида асирлар ва қурбонларни алмашишга чақирмоқда

    08.03.2022, 09:33

    «Гуманитар йўлаклардаги логистикани яхшилашда кичик ўзгаришларга эришилди». Россия ва Украина делегацияларининг учинчи учрашуви якунига етди

    08.03.2022, 01:11

    Канада Дерипаска, Песков, Соловьёв, Симонян, Эрнст ва бошқа россияликларга нисбатан санкциялар қўллади

    07.03.2022, 23:26

    «Россия нефти ва гази билан Европа энергетикасини таъминлашга нисбатан санкциялар қўлланилмади» — Олаф Шольц

    07.03.2022, 22:56

    Янги Зеландия Путинга қарши санкцияларни жорий этди. Бундан олдин АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Канада ва Япония ҳам шундай қилганди

    07.03.2022, 21:09

    Россия—Украина уруши: барчаси қандай тугайди?

    07.03.2022, 20:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.